Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"
22 май 2024 22:41
Янгиликлар
Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"
Ўйин ҳақида
- Бу ғалабани Ғузор аҳлининг ашаддий мухлисларига бағишлаймиз. Йигитларга раҳмат, бугун улар ҳар томонлама ишончни оқлашди.
- "Шўртан" уйдаги ўйинларда ишончли ҳаракат қилаяпти. Сафар учрашувларида эса ўзини йўқотиб қўйгандек. Бунга сабаб нима?
- Бу фикрга қўшилмаган бўлардим. Футболчилар сафар ўйинларида ҳам ёмон ҳаракат қилишмаяпти. Футболда омаднинг ўрни ҳам муҳим аҳамият касб этади.
- Бугунги ўйинда дарвозабон голли узатма қайд этди. Бу ҳақида фикрингиз?
- Албатта, бу машғулотларда ишланган режа эди. Бунинг учун хурсандман. Таъкидлаш жоиз, бугун иккинчи бўлимда жамоамиз посбони жароҳати бор эканига қарамасдан майдонга чиқди ва ғалаба учун ўз ҳиссасини қўшди.
- Дарвозабонда қандай жароҳат бор эди?
- Рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Иккинчи бўлимда унинг жароҳатда экани яққол сезилиб турди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар