UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   1 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  16 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  64

Анвар Бердиев: "Кубокда кейинги босқичга чиқиш масаласини уйдаги ўйинларда ҳал этиш керак" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Кубокда кейинги босқичга чиқиш масаласини уйдаги ўйинларда ҳал этиш керак"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Турон" – "Шўртан" (4:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ва футболчиси Абдуғани Камолов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида 

- Ҳаммани Рамазон ойи билан муборакбод этаман. Футболчиларимизга ажойиб ўйин кўрсатишгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйлайманки, ўйин мухлисларга манзур келди. Кубокда кейинги босқичга чиқиш масаласини уйдаги ўйинларда ҳал этиш керак. Худога шукрки, футболчилар шуни тўғри тушуниб, майдонда бор кучини сарфладилар. Мухлисларимизга ҳам раҳмат!

- Иккинчи тайм аввалида бирданига 3 футболчини алмаштирдингиз. Бу уларнинг ўйинидан қониқиш қилмаганингиздан далолат берадими?

- Йўқ, биринчи таймда кам ўйин амалиётига эга футболчиларни ўйнатишга ҳаракат қилдик. Ўйин боришига қараб ўзгаришлар қилдик. Худога шукрки, қилган ўзгаришларимиз самара берди. 

- Тожикистонлик легионерларнинг ўйини борасида нима дея оласиз?

- Жамоага янги келган ҳар бир футболчи қийинчиликка учрайди. Ўйлайманки, озроқ вақт керак. Улар истеъдодли футболчилар.

"Ўйин қийин ўтишини билардик. Биз бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва мураббийимиз кўрсатмаларини тўлиқ бажардик. "Шўртан"га қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Муҳими, Кубок баҳсидаги биринчи ғалабамизни қўлга киритдик. Худо хоҳласа кейинги учрашувларда ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқамиз деган умиддаман.

Илгари ҳимояда ўйнардим, ҳозир вингер бўлиб ўйнаяпман? Ҳа, асосан, ҳимояда ўйнайман. Бироқ тактикага қараб, ўйнайвераман. Асосийси, жамоамга фойдам тегса бўлгани", – деди Абдуғани Камолов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика