UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  0 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  133 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Анвар Бердиев: "Ким халақит берарди? Рақиб жамоа албатта" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ким халақит берарди? Рақиб жамоа албатта"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Хоразм

Темур Исмоилов - 72'

Про лига. 2-тур

20/03/2024, 15:45

1
:
2
Тугади

Шўртан

Улуғбек Худойбердиев - 13', Шаҳбоз Нуриддинов - 46'

45'
90'
72'  Темур Исмоилов
72'  Шерзод Ғуломжонов
13'  Улуғбек Худойбердиев
24'  Муҳриддин Зоиров
46'  Шаҳбоз Нуриддинов
46'  Миржалол Жумаев
69'  Нодирбек Мукаров

Ўйин ҳақида

"Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун мезбонлар иккинчи рақам остида ўйнаб, алдамчи услубда ҳаракат қилишини тахмин қилгандик. Тайёргарлигимиз ҳам шунга мос бўлганди. Бироқ, майдонда тайёргарликка мос ўйин кўрсатиб бера олмадик.

- "Шўртан"да молиявий ҳолат қандай? Жамоага Суперлига вазифаси қўйилганми?

- Жамоамиздаги молиявий ҳолат бўйича гап-сўз бўлиши мумкинмас, барчаси яхши. Олдимизга раҳбарият томонидан Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Ушбу вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз, ҳали олдинда ўйинлар етарлича бор.

- "Шўртан" бугун ўз ўйинини кўрсата олмаслигига нима халақит берди?

- Нима халақит берарди, рақиб жамоада. "Хоразм" халақит берди.

- "Хоразм" ва "Шўртан"нинг ўйин услубида ўтган мавсумдагидан қандай ўзгаришларни кўрдингиз?

- Бошқа жамоа ҳақида гапириш ниятим йўқ. "Шўртан"да ҳужумкорликка кўпроқ эътибор қаратаяпмиз. Футболчи майдонга тушганида ҳакам ўйинни тугатгунига қадар борини бериб ўйнаши керак. Бугун бизнинг футболчилар ўз даражаларига мос ўйин кўрсатиб бера олишмади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика