

"Жуда қийин ўйин ўтказдик. "Шўртан"да Асрор Алиқулов жуда яхши жамоа шакллантирган. Чунки "Истиқлол"да қўл остимда ўйнаган футболчиларнинг бир нечтаси "Шўртан"га келиб қўшилганди. Худога шукур ғалаба қозондик. Бу нарса тарихга айланди", - дейди Анвар Бердиев.

- Чобановнинг қарорини қандай баҳолайсиз?
- Футбол ҳиссиётли ўйин. Гоҳида ўзингизни бошқара олмайсиз. Марленга тушунтирамиз. Ўзини босиқроқ тутиши кераклигини уқтирамиз. Қизил олгандан кейин қарорини оқлаб бўлмайди.
- "Турон" 10 киши бўлиб ғалабага эришди. Бунга рақибнинг бўшашиши сабаб бўлдими?
- Ўйин ҳуштакдан ҳуштаккача бўлади. Вазият қандай бўлишидан қатъий назар охиригача курашиш керак. Футболчилар қўлидан келган ҳамма нарсани қилишди.
- Сиз шакллантираётган "Турон" Про лигада қайси ўрин учун курашади?
- Аввало, жамоамиз ҳомийларига раҳмат айтаман. Ўзимиз истаган футболчилар билан шартнома тузишимизга шароит қилиб беришди. Илоҳим, ишларига барака берсин. Суперлигага чиқиш учун бу таркиб билан охиригача курашамиз.
- Жамоанинг формаси узоқдан қараганда "Арсенал" жамоасининг либосига ўхшаб кетади. Клубнинг раҳбарлари орасида "Арсенал" жамоаси мухлиси йўқми?
- Жамоа раҳбарлари "Арсенал"га мухлислик қилишини билмайман, бироқ улар қизил ва қора рангларни ёқтиришади.



