

Ўйин ҳақида
- Ўйинни кўрдинглар, дерби мақомига мос курашлар остида ўтди. Футболчиларимдан миннатдорман, улар бугун охиригача курашишди. Биринчи бўлимда ютқазиб турганимизга қарамасдан иккинчи бўлимда йигитлар ўзларида куч топа олишди. Ҳаққоний ғалабага эришдик деб ўйлайман.
- Холтўраев кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз қандай? Бугун у кўп марта қоидабузарликларда иштирок этди...
- Жасур Холтўраев вазиятларда охиригача курашадиган футболчи. Бугун мен унинг ҳаракатидан қониқдим. Ҳужумда ҳимоячилар билан дуч келасиз, бу албатта яккакурашларга сабаб бўлади.



