UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  31 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  11 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  2

Анвар Бердиев: "Ғалабани мухлислар ва клубимиз раҳбариятига бағишлаймиз" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ғалабани мухлислар ва клубимиз раҳбариятига бағишлаймиз"

Про-лиганинг 12-туридан ўрин олган "Турон" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- "Бухоро" жамоаси устидан қозонилган ғалабани жонкуяр мухлисларимизга ва бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётган клубимиз раҳбариятига бағишлаймиз. Футболчиларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман, улар бугун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. "Бухоро" жамоасига навбатдаги учрашувларда омад ёр бўлишини тилаб қоламан.

- Бугун жамоангиз ҳимоя чизиғи вакиллари "Бухоро" жамоаси тўпурари Рўзимбой Аҳмедовга гол уриш имконини беришмади. Бу бўйича алоҳида тайёргарлик кўрилганмиди?

- Бизнинг олдимизда ўз мақсадимиз бор. Ҳар бир ўйинга ана шу мақсад асосида тайёргарлик кўрамиз. Масалан "Бухоро"га бошқа, "Арал Самали" ёки "Хоразм"га бошқача тайёргарлик кўрмаймиз. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушиш. Албатта, Рўзимбой Аҳмедов ҳозирда Про-лига тўпурарлари сафида бормоқда. Бу борада у жамоамиз ҳужумчиси Хумоюн Муртозаев билан рақобат олиб бормоқда. Шу боис ўйинга тайёргарлик вақтида бу жиҳатларни ҳам инобатга олганмиз.

- Ёзги танаффус вақтида жамоанинг қайси чизиқларига янги футболчиларни жалб этмоқчисиз?

- Ҳозир танаффусга қадар яна битта тур учрашувини ўтказамиз. Шундан сўнг селекция ишлари ҳақида ўйлаб кўришга фурсатимиз бўлади. Бу борада клубимиз раҳбарияти билан келишган холда қарор қабул қиламиз. Бизда ёзги трансферлар ойнаси вақтида янги футболчиларни таркибга жалб этиш режаси бор.

- Жамоада яхши ўйин намойиш этаётган футболчиларга Суперлигадан таклиф тушса қўйиб юборишларинг мумкинми?

- Биз таркибни мавсум аввалида тузганмиз. Ҳозирда ҳар бир футболчимиз жамоамиз учун зарур. Бизда барча футболчиларимиз билан шартномалар мавжуд. Шундан келиб чиқсак, ҳозир биз яхши ўйин кўрсатаётган футболчиларни қўйиб юбора олмаймиз.

- "Бухоро" жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?

- "Бухоро" жамоаси бугун ёмон ўйин намойиш этгани йўқ. Жамоанинг ғалабали онлари ҳали олдинда. "Бухоро" таркибида кучли футболчилар жам бўлган кучли жамоа. Навбатдаги ўйинларга "Бухоро"га омад бўлишини тилаб қоламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика