UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди.  98 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  1 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Анвар Бердиев: "Ғалаба жамоаники, мағлубият эса мураббийники" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ғалаба жамоаники, мағлубият эса мураббийники"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Турон" - "Андижон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

- Ўйин дербига хос руҳда ўтди. "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. "Андижон" футболчиси четлатилишидан аввал шогирдларим диққатни жамлаб ўйнаётганди, рақиб 10 киши бўлиб қолгач, хотиржамликка берилдик ва иккинчи голни ўтказиб юбордик. Ундан аввалроқ Ҳумоюн Муртазоевда яхши имконият бўлганди. "Сен урмасанг, сенга уришади" деганлари бор гап. 

- Рақиб футболчисининг четлатилиши сизнинг жамоангизни салбий таъсир кўрсатмадими?

- Йўқ, аксинча бизда кўпроқ вазият уюштиришга замин яратди. "Андижон" стандарт вазиятлардан унумли фойдаланди. Шунчаки хотиржамликка берилиш оқибатида жазоландик.

- Бугунги ўйинни мураббийлик фаолиятинингиздаги энг оғир мағлубият сифатида қабул қиласизми?

- Ҳар бир мағлубият мураббийга оғир алам қилади. Чунки ғалаба қўлга киритилганда жамоаники, мағлубият бўлса мураббийники. 

- Қанотлардан асосан бир хил тарзда ҳаводан узатма орқали ўйин ташкил этилди, бу кўп ҳам самар бермади...

- Машғулотлар жараёнида бунинг устида кўп ишлагандик, билмадим, бугун шогирдларимга ҳаяжон халал берди шекилли. Хато қилишдан қўрқиб ўйин намойиш этишди. Ўйинни таҳлил қиламиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика