Анвар Бердиев: "Футболда озгина имконият бўлса ҳам фойдаланамиз"
25 окт 2023 18:58
Янгиликлар
Анвар Бердиев: "Футболда озгина имконият бўлса ҳам фойдаланамиз"
Про лиганинг сўнгги туридан ўрин олган "Шўртан" – "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.
"Ажойиб ўйин гувоҳига айландик. Футболчиларга, бизни қўллаб-қувватлаган раҳбарларимизга, мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Олдимиздаги вазифани бажардик ва ғалаба қозондик.
Зафар Полвонов – ажойиб футболчи. Футболчилик фаолияти ажойиб ўтди. Бугунги ўйин учун унга раҳмат айтаман. Бу ҳар бир футболчининг бошида бор нарса. Зафарга мураббийлик фаолиятида омад тилайман", – деди Бердиев.
- "Шўртан" олдига қўйилган вазифани қай даражада бажарди?
- Йил бошида жамоанинг бош мураббийи Алексей Евстафеев эди. Клуб раҳбарлари 4-ўридан пастга тушмасликни вазифа қилиб қўйганди. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Футболда озгина имконият бўлса ҳам фойдаланамиз, охиригача курашамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар