UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  0 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  4 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  3 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  2 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  4 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  2 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   4 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  6 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  18

Анвар Бердиев: "Дарвозабоннинг ҳаракатларини оқлаб бўлмайди. Керак бўлса, уни жазолашгача борамиз" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Дарвозабоннинг ҳаракатларини оқлаб бўлмайди. Керак бўлса, уни жазолашгача борамиз"

Про лига тўртинчи туридан ўрин олган "Машъал" ва "Шўртан" (2:0) ўртасидаги дербидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин тенг курашлар остида кечди. Тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Улардан фойдалана олмадик. Олдинга чиқиб кетганимиз сабаб, иккинчи голни ўтказиб юбордик. Гол уриш учун дарвозага тепиш керак. Бизда вазиятлар бўляпти, аммо зарба йўқ. "Машъал"ни ғалаба бидан табриклайман.

- Дарвозабоннинг бугунги ҳаракати жуда шов-шув бўлиб кетди. Ўша вазиятга кўзингиз тушдими?

- Бу вазиятни кўра олмай қолдим. Футболчи билан гаплашиб олдим. Бу футболчи учун жуда ёмон нарса, оқлаб бўлмайдиган ҳаракат. Бу вазиятни таҳлил қилиб, керак бўлса дарвозабонни жазолашгача борамиз. 

- Бугун бешта футболчини алмаштирдингиз. Захира футболчилари қанчалик ишончни оқлади?

- Жамоа ютқазгандан кейин улар ўйинни кучайтира олмади деган хулосага келиш мумкин.

- Кубок ўйинларида "Шўртан"нинг мақсади қандай?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Лекин футболда омад деган нарса ҳам бор. Рақиб дарвозабони бугун яхши ҳаракат қилди. Дарвозабон голдан сақласа, жамоа ғалаба қозонади.

- Анвар ака, матбуот анжуманига кечикиб келишингизга нима сабаб бўлди?

- Футболчиларим билан қаттиқ суҳбатлашиб олдим. Кечикишимга айнан шу нарса сабаб бўлди. Улардан ўйинда шижоатлироқ бўлишларини талаб қилдим. Агар бу тарзда давом этсак, олдимизга қўйилган вазифага эришишимиз қийин бўлади.

- Кейинги ўйин "Арал"га қарши. Бу ўйин қандай ўтишини таҳмин қиляпсиз?

- Биринчи навбатда "Машъал"га қарши ўйинни таҳлил қилишимиз керак. Кўп нарсани майдондаги футболчилар ҳал қилади. Олдинги чизиқда ҳаракат қилаётган ҳужумчиларимиздан кўпроқ нарса талаб қилишимиз керак. Тўртта тур ортда қолди, ҳужумчиларимиз ҳали гол уришгани йўқ.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика