UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  10 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8

Анвар Бердиев: "Бухоро"га туғилиб ўсган жойимга яқинроқ бўлиш учун бормоқдаман" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Бухоро"га туғилиб ўсган жойимга яқинроқ бўлиш учун бормоқдаман"

Бир оз аввал сайтимизда шу кунга қадар "Истиқлол" жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Анвар Бердиев эндиликда Бухоро вилоятининг "Бухоро" клубида фаолият юритиши ҳақида хабар эълон қилинган эди.

Сайтимиз мухбири мураббий билан боғланиб мазкур масалага ойдинлик киритган, "Бухоро" клубига ўтаётгани ҳақида Бердиев томонидан тасдиқланганди. Билишимизча, Анвар Бердиев "Бухоро" бош мураббий сифатида эмас, балки жамоанинг бош мураббийи Даврон Файзиевга яқиндан ёрдам бериш учун бормоқда. Қуйида мураббий билан ташкил этилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Анвар ака, бизга етиб келган маълумотларга кўра, эндиликда "Бухоро" жамоасида фаолият юритар экансиз, бу ростми?

- Ҳа, тўғри. "Бухоро" клубидан менга таклиф бўлди ва узоқ вақт ўйлаб кўрган холда ушбу таклифни қабул қилдим.

- Айтингчи, "Истиқлол"дан кетиб "Бухоро"га ўтишингизнинг сабаби нима?

- Тўғрисини айтганда, "Бухоро" жамоасидан тушган таклифни туғилиб ўсган юртимга яқинроқ бўлиш учун қабул қилдим. Бу борада оилам билан маслаҳатлашиб шу қарорга келдик.

- "Бухоро" клубига бош мураббий сифатида бораяпсизми?

- Йўқ, бу жамоага ёрдамчи мураббий сифатида кетаяпман. Айни дамда жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев ҳисобланади. У инсонни яхши биламан, бир-биримизни яхши тушунамиз. Биргаликда ишлаб насиб бўлса янги мавсум якунида "Бухоро"ни Суперлигага қайтармоқчимиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика