Антуан Гризманн: "Барчасидан "Атлетико"да менга қулай, мен яна клубимни ўзгартиришни хоҳламайман"

Alisher
9 янв 2022, 11:55
"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Олдинроқ Бундеслигага ўтишни кўриб чиқдингизми?

- Йўқ, унчалик эмас. Ҳеч қачон бу ҳақда ўйламаганман, сабаби менга "Реал Сосьедад"да қулай эди, "Атлетико" эса энг қулайи, мен ўзимни кўпроқ бахтли ҳис қиляпман. Мен ортиқ ўзгартиришни [клублар] хоҳламайман.

- Мартда 31га кирасиз. Бошқа мамлакатнинг топ-клубига ўтиш варианти ҳақида ўйламайсизми?

- Умид қиламанки, мен ҳали ўйин темпини қўллаб-қувватлай оламан ва даража талабларига мос туша оламан, мен "Атлетико"га керак бўламан ва биз яна бир ажойиб тарихни ёзишимиз мумкин", - дейди Гризманн.


AlisherМуаллиф
Манба: Transfermarkt