

– Нани? Мен фақатгина мураббийман. Бундай масалаларни ҳал этиш учун спорт директори Жузеппе Маротта бор, – дея Gazzetta dello Sport Конте сўзларидан иқтибос келтирмоқда. – Бу каби саволларни айнан унга бериш зарур. Мен эса фақатгина ўз ишим тўғрисида бош қотираман. Икки йил давомида амалга ошира олган ишларимиздан ғурурланаман. Энди "Ювентус" халқаро аренада зафар қучмоқчи. Шундай экан Европа Лигасида ғалаба қозониш – бизнинг мақсадларимиздан бири.



