Антонио Конте: "Манчестер Юнайтед" ҳақида бош қотириш ниятим йўқ"

"Ювентус" клуби бош мураббийи Антонио Конте "Манчестер Юнайтед" жамоасини бошқариш нияти йўқлигини айтиб ўтди.

Миш-мишларга ишонманг! Мен "Манчестер Юнайтед" ҳақида  бош қотириш ниятим йўқ. 


Мени "Ювентус" ва унинг мухлислари қизиқтиради. "Ювентус" билан катта ғалабаларни тантана қилиш ҳақида ўйламоқдаман. Бу борада ортиқча миш-мишларга ўрин йўқ.


Манба: sports.ru