Антон Вальдемарнинг агенти: "Антон Йоахим Лёв жамоасидан таклиф кутмоқда"

Aslanov Jasurbek
13 сен 2018
Ўзбекистонда туғилган "Ганновер" ҳимоячиси Антон Вальдемар агенти Рене Нойнекернинг сўзларига кўра, унинг мижози Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёвдан таклиф кутмоқда.

"Вазият оғир. Антон нима қилишни билмаяпти. У Германия ва Россия учун ҳам ўйнамоқчи. Вальдемарда Йоахим Лёв жамоасида тўп тепиш имкони бор. У Бундеслига тарихидаги энг ёш сардор. Вазиятни кузатишимиз керак. Антон Вальдемар яқин 2 ой ичида Йоахим Лёвдан Германия терма жамоаси учун таклиф кутади" - дейди Нойнекер.

22 ёшли футболчи Ўзбекистонда, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида дунёга келган. Антон 2015/16 мавсумда "Ганновер" сафида дебют қилган ва айни дамда Бундеслигадаги энг ёш жамоа сардори ҳисобланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com