

"Штутгарт" ҳимоячиси Антон Вальдемар "Боруссия" Дортмундга ўтишга яқин турибди, деб хабар берди "Sky Sports" мухбири Флориан Плеттенберг.
Хабар қилинишича, 27 ёшли Антон аллақачон тиббий кўрикдан ўтган. Евро-2024дан сўнг ҳимоячи "қора-сариқлар" билан тўрт мавсумга, яъни 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.
Ҳимоячи 2023/24 йилги мавсум "Штутгарт" сафида 37 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Маълумот ўрнида, Антон Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида рус ва немис оиласида дунёга келган.



