UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Антиқаҳрамон Кейн, лидерлигини кўрсата бошлаган Беллингем, голини Ўзбекистон байроғи фонида нишонлаган Жиру. Французлар ЖЧ-2022да инглизларни уйига жўнатиб юборган баҳсни ёдга оламиз Янгиликлар

Антиқаҳрамон Кейн, лидерлигини кўрсата бошлаган Беллингем, голини Ўзбекистон байроғи фонида нишонлаган Жиру. Французлар ЖЧ-2022да инглизларни уйига жўнатиб юборган баҳсни ёдга оламиз

Инглизлар учун ЖЧ-2022даги сўнгги ўйин биз учун ҳам худди шундай аҳамият касб этганди.

Ўтган йил Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионати-2022да ишлаш насиб қилган эди. У ерда мусобақадан олдин олинган бейжикдан ташқари ҳар бир учрашувга алоҳида махсус медиа чипталар олиш лозим эди. Бунда ФИФА қатор критерияларга қараб медиа чипталарни ОАВ вакилларига тақдим этган. Аввало майдонда ўзаро тўқнаш келадиган икки мамлакат ОАВси, уларга қўшни бўлган мамлакат вакиллари, қитъадошлари, ФИФА расмий медиаси, дунёнинг энг йирик ОАВлари, ҳар бир қитъа конфедерацияси вакиллари, ЖЧ-2022да иштирок этган 32 мамлакат ОАВси ва ҳ. Биз олдиндан чорак финалдан кейин уйга қайтишга қарор қилгандик. Сабаби, чорак финалга ҳеч бўлмаганда Осиёнинг бирор терма жамоаси чиқа олмаган ва юқоридаги критерияларни бирортаси билан биз ярим финал ва финалга медиа чипта ололмасдик. Бу борада омадимиз келиб қолишига ишонишгина мумкин эди (имкониятимиз 1 фоиз бўларди). Шу тариқа мундиалнинг биз учун охирги беллашуви чорак финалдан ўрин олган Англия - Франция учрашуви бўлиши аниқ эди ва биз беллашувга чипта олдик.


Учрашув "Ал Байт" стадионида бўлиб ўтиши керак эди. Бу стадионга эса метро бормасди. ОАВ учун ажратилган махсус автобус ёки таксида боришга тўғри келарди. Охирги автобусга улгурмадик ва такси чақиришга тўғри келди. Афсуски, айнан ўша куни бутун йўл тиқилинч эди. Тирбандликдан ҳаракат тезлиги жуда паст эди, шу сабаб таксида кетгунча бир эмас иккита ОАВ учун ажратилган автобусни ҳам қувиб ўтишга улгурдик (енгил автомобил кичикроқ бўлгани учун тирбандликдан автобусдан кўра бироз тезроқ юриб кета олади). Такси ҳам бизни стадионнинг журналистлар кириш учун мўлжалланган томонида эмас, нариги тарафга олиб борди. Шундоқ ҳам кеч қолиб турганимизда шуниси етмай турганди деб уёғига катта қадамлар билан медиа киришга шошилдик. Икки катта терма жамоалар баҳси бўлгани учун мухлислар кўп ва улар орасидан ўтиб бориш ҳам бироз вақт оларди. Ва ниҳоят йўл-йўлакай кичик саргузаштлар билан стадионга кириб бордим, ўйин эса аллақачон бошланиб кетган эди. Табиийки, ўйин олди расмий жараёнларни ва жамоавий расмларни олишга улгурмай қолдим.


Майдонда юлдузлар ва мен уларни расмга олишга киришдим. Устунлик инглизларда эди, кутилмаганда Орельен Тчуамени узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очди.

Одатда терма жамоада жуда яхши ўйнаб МЮда буни аксини кўрсатиши сабаб жуда кўп мэмлар ва танқидлар остида қолиб кетадиган Харри Магуайр. Шунча гап-сўзларга қарамай Магуайр ўзини ўнглаб олди. МЮ асосий таркибига қайтди ва ноябрь ойида АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Мбаппе ўша куни катта перформанс кўрсатмаганди. Лекин, кейинроқ финалда нималар қилиб ташлагани ёдингизда бўлса керак.


Харри Кейн пенальтидан ҳисобни тенглаштирган вазият.


Икки терма жамоанинг энг тез югурадиган ўйинчилари ўртасидаги спринт (Англияда балки Рэшфорд Уокердан тезроқ югуриши мумкин).


Бу йигитнинг ўйинларига тахминан 3 йилдан бери мухлисман. Нуқсонлари деярли йўқ бўлган таянч ярим ҳимоячиси.


Футболда Дэвид Бекхэмнинг ўйинларига мухлис бўлганимни яширмайман. Бекс мен учун футболдаги кумир бўлган. Уни бевосита ўз обьективимда расмга олиш ҳам насиб қилганди ўша куни. Бекхэмнинг ўнг томонида Франция таркибида ЖЧ-1998 ва Евро-2000 ғоликлигини қўлга киритган Юри Жоркаефф, сал нарироқда эса Жон Терри ўтирибди.


Ўзбекистон байроғига эътибор бердингизми? Бу ҳали ҳаммаси эмас...


Жиру ва Гризманн французларнинг иккинчи голини айнан байроғимиз фонида нишонлашган эди.

Бу эса учрашув кулминацияси.


Инглизлар 1:2 ҳисобида ютқазаётганда терма жамоа сардори Харри Кейн 84-дақиқада иккинчи пенальтини кўкка совурган (тўпни юқорига тепган) ва умид учқунларини сўндирган.


Эътибор беринг Кейнни урилмаган пенальтидан кейин ким келиб юпатмоқда. Ўша пайтда 19 ёшда бўлган Жуд Беллингем. Инглизларнинг иккита ўйинида бевосита ишлаш насиб қилган ва айтишим мумкин-ки, ўша пайтдаёқ Жуд терма жамоада Кейндан кейин етакчи ва лидер эди. Ўйин бўйича ҳам, майдондаги характери ва гап-сўзлари билан ҳам. Орадан бир йил ўтиб Беллингем "Реал"да кўплаб рекордларни янгиламоқда, тинмай голлар урмоқда, неча маротаба "Қироллик клуби"ни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетмоқда. Жуд ҳозирда дунёнинг энг кучли футболчиларидан бирига айланган.


Гарет Саутгейт мен учун тушуниш қийин бўлган қайсар мураббийлардан бири. Мундиалда инглизлар сафида Маркус Рэшфорд Букайо Сака билан бирга тўпурар бўлган (ҳар иккисида 3 тадан гол). Маркус 3 гол учун энг кам вақт сарфлаган. Лекин, Саутгейт уни фақатгина 85-дақиқада захирадан туширган. Нега эртароқ эмас? Рэшфорд ЖЧдан кейин МЮга қайтиб мавсум охиригача нималар қилгани ҳаммани ёдида бўлса керак.


Финал хуштаги чалинган палладаги кадр. Қувонч ва афсус бир расмда.


Кейннинг ичидан ўшанда нималар ўтганини фақат унинг ўзигина билади. Бу расмни олиш оғир, уни узоқ вақт томоша қилиш ундан ҳам оғир. Топ даражадаги икки футболчи алам билан...


Дидье Дешам ва Тео Эрнандес.


Аламли мағлубиятдан кейин футболчилар рухиятини оила аъзоларигина чин маънода кўтара олиши мумкин. Тўғриси, ўша куни ўйин якунланганидан кейин мен ҳам анча вақт майдон четида ўтирдим. Балки, бу ЖЧ-2022даги охирги ўйиним бўлгани учун анча вақт ҳаёл суриб ўтирдим. Стадионда мухлислар ва ОАВ вакиллари деярли қолмаган пайтда секин кетишга тайёрланаётганимда инглиз футболчилари оила аъзолари ёнига чиқиб келишаётганига кўзим тушиб қолди ва албатта бу лаҳзаларни ўтказиб юбора олмасдим.


Бугун каналимда шу ўйинга роппа-роса 1 йил бўлибди деб пост қўйгандим. АПЛ ўйинини кўриб ўтирганимда бирдан ҳаёлимга нега шундай баҳс ва унда ишлаганимни "championat.asia" ўқувчилари билан ҳам бўлишмаслигим керак деган фикр келди ва ушбу мақолани сизлар учун тақдим этдим.

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов

Англия - Франция учрашуви биз учун ҳам худди инглизлар каби сўнггиси бўлганди. Биз ҳам футбол ватани вакиллари сингари уйга қайтгандик.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика