Англияда футбол агенти 8 йил аввалги жинояти учун ҳибсга олинди

Aslanov Jasurbek
7 апр 2025
Англияда футбол агент зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинди.

Ҳибсга олиш 29 март куни агент Лондоннинг "Хитроу" аэропортига қўнганидан сўнг амалга оширилди.


Унинг ҳибсга олиниши 8 йил аввал Лондонда содир бўлган деб тахмин қилинаётган ҳодиса билан боғлиқ. Полицияга мурожаат 2024 йил март ойида қилинган.

"Эркак зўрлаш ва оғир тан жароҳати етказишда гумон қилиниб ҳибсга олинди. У кафолат асосида озод этилди. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда", – дейилади полиция хабарида.


Агентнинг исми ошкор этилмаган, аммо у бир неча машҳур футболчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилгани қайд этилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic