Англия ва Саудия Арабистони клублари Нигерия терма жамоаси дарвозабонига қизиқишмоқда

Sherzod Nurmatov
4 мар 2024
"Чиппа Юнайтед" дарвозабони Стэнли Нвабали жамоани тарк этиши мумкин.

Футболчига Саудия Арабистони чемпионатининг "Ал Иттифоқ" ва Чемпионшипнинг КПР клублари даъвогарлик қилмоқда. "Чиппа Юнайтед" яқин ойларда дарвозабони келажаги борасида бир қарорга келади.

Нвабали Нигерия терма жамоаси билан 2023 йилги Африка Миллатлар Кубогида кумуш медалларни қўлга киритди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano