Англия терма жамоаси футболчиси танқидчиларга жавоб қайтарди

Khoja
24 июн 2024
Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Жеррод Боуэн инглиз матбуотида мамлакат жамоасининг танқид қилинаётганига муносабат билдирди.

«Линекернинг танқиди бу даражада эканини билмасдим. Аммо Гари даражасидаги собиқ ўйинчиларнинг миллий жамоани танқид қилишга ҳаққи бор. Аммо уларнинг фикрига қўшилмайман. Бизда 4 очко бор ва Англия гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Танқидлардан эса гўё биз икки ўйинда ҳам ютқазиб, сўнгги ўринга тушгандек. Сешанба кунги учрашувни интиқлик билан кутяпмиз», - дейди «Вест Ҳэм» ва Англия миллий жамоаси форварди.

Аввалроқ, Гари Линекер Англия терма жамоасининг ўйинини «ахлат» деб атаганди.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru