UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15АПЛ. . “Шеффилд” – “Ливерпуль” (Онлайн ҳисоб)  10 00:06Ла Лига. “Вильярреал” – “Атлетико”. Альбиоль, Суарес асосийда, Феликс эса захирада қолди  0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:00А Серия. Учрашувни бир киши кам якунлаган “Наполи” ўз майдонида ғалабага эришди  2 23:50А Серия. “Рома” – “Милан”. Таркиблар маълум  1 23:40РПЛда тур давомидаги қизил карточкалар бўйича антирекорд такрорланди  0 23:22АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Стэмфорд Бриж"да бир очко олди  66 23:05Льорис АПЛда 100 та қуруқ ўйин ўтказган 16-дарвозабонга айланди  1 22:40“Лестер”нинг асосий футболчиларидан бири операция қилинади  2 22:30Моуринью: “Бу мавсумдаги энг зўр Бэйл эди”  2 22:20Венгер фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  6 21:53Бэйл: “Тоттенхэм”га ўтишимнинг сабаби...  5 21:28Нидерландия чемпионати. Тадич "Аякс"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  0 21:17Миленкович “Манчестер Юнайтед”га ўтмоқчи  3 21:03АПЛ. "Тоттенхэм" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Бэйлдан дубль!  8

Англия Кубоги. Брунунинг суперголи "Ливерпуль"ни мусобақадан чиқариб юборди Янгиликлар

Англия Кубоги. Брунунинг суперголи "Ливерпуль"ни мусобақадан чиқариб юборди

Англия Кубогининг 4-босқичидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Ливерпуль 3:2

Голлар: Салоҳ (18, 0:1), Гринвуд (26, 1:1), Рэшфорд (48, 2:1), Салоҳ (58, 2:2), Фернандеш (78, 3:2).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Магуайр, Шоу, Уан-Биссака, Линделеф, Погба, Мактомини, ван де Бек (Бруну Фернандеш, 66), Кавани, Гринвуд (Фред, 66), Рэшфорд (Марсьяль, 87).

Ливерпуль – Алиссон, Уильямс, Александер-Арнолд, Робертсон, Фабиньо, Милнер, Вейналдум (Мане, 62), Джонс, Тиаго Алькантара (Шакири, 81), Салах, Фирмино (Ориги, 81).

Огоҳлантириш: Фабиньо (42), Мане (70).

Манчестер Юнайтед

Мэйсон Гринвуд - 26', Маркус Рэшфорд - 48', Бруну Фернандеш - 78'

Кубок ФА . 4-тур

24/01/2021, 22:00

2
:
3
Тугади

Ливерпуль

Мохамед Салах - 18', Мохамед Салах - 58'

Стадион: Old Trafford

45'
90'
26'  Мэйсон Гринвуд
26'  Маркус Рэшфорд
48'  Маркус Рэшфорд
48'  Мэйсон Гринвуд
66'  Мэйсон Гринвуд (Фред)
66'  Донни ван де Бек (Бруну Фернандеш)
78'  Бруну Фернандеш
86'  Маркус Рэшфорд (Антони Марсьяль)
89'  Виктор Линделеф
90'  Поль Погба
18'  Мохамед Салах
18'  Роберто Фирмино
42'  Фабиньо
58'  Мохамед Салах
58'  Роберто Фирмино
62'  Джорджиньо Вейналдум (Садио Мане)
69'  Садио Мане
81'  Тиаго Алькантара (Джердан Шакири)
81'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Оле-Гуннар Сульшер фаолиятида илк марта "Ливерпуль"ни мағлуб этди. "Манчестер Юнайтед" эса нимчорак финалга чиқмоқда!

90+3. ЗАРБААААААА!!!! Жаримадан оширилган тўпни Погба қайтарди. Салоҳнинг зарбаси эса ноаниқ кетди.

90+3. УХХХ! Погба ўз жарима майдончаси ёнида Трентни йиқитди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. УХХХХ!! Кавани нуқта қўйиши мумкин эди. Фернандешнинг тўп узатишидан кейин Эдинсон боши билан зарба берди. Алиссон биз каби вазиятни кузатиб турганди. Фақатгина тўсин гол бўлишни истамади.

84. Милнернинг МЮ жарима майдончаси ичига узатган тўпи ҳеч кимга тегмасдан, майдондан чиқиб кетди.

80. УХХХХХХХХ!! Ван-Биссаканинг чиройли тўп узатишидан кейин Рэшфорд жуда қулай имкониятни йўққа чиқарди.

78. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ФЕРНАНДЕЕШШШШШ!!! СУПЕРГОЛЛЛЛ!!! Бруну жарима зарбасидан унумли фойдаланди!

77. Каванини "Ливерпуль" футболчилари ўз жарима майдончаси ёнгинасида йиқитишди.

75. Салоҳнинг зарбаси кучсиз чиқди.

74. Погба катта масофани босиб ўтиб, "Ливерпуль" жарима майдончаси ичига кириь борди ва унинг оширган тўпини Алиссон ушлаб олди.

71. УХХХХХХ!! Алиссоннинг олдинга чиқиб кетганини кўрган Фернандеш тўпни дарвоза томон тепди. Ноаниқ.

67. ЗАРБААААААААА!!! Салоҳ хет-трикка эришиши мумкин эди. Бирга бир вазиятдан кейин унинг зарбасини Хендерсон қайтарди!!

66. Икки жамоа таркибида ҳам бир қанча ўзгаришлар содир бўлди. Бу эса ўйинни янада тезлаштиради.

61. ЗАРБАААААА!! Трентнинг кучли зарбасини Хендерсон қайтарди!

58. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! МЮнинг ҳимоясидаги хатодан кейин Салоҳ дублини қайд этмоқда!

58. ЗАРБАААААА!!! МИЛНЕЕЕРРРР!!! 2 метрдан дарвозани ишғол қила олмади...

56. Ҳа, айтганча, МЮ академияси тарбияланувчилари Гринвуд ҳамда Рэшфордда бугун 1+1.

53. Каванининг пасидан кейин Гринвуд зарба бера олмади.

50. Ташаббус тўлиқлигича МЮ томонида.

48. ГООООООООЛЛЛЛ!! Рэшфорд рақиблари ҳимоячиларини кўрдим демасдан ўтиб кетди ва ҳисобни жамоаси фойдасига ўзгартирди.!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+1. ЗАРБАААААА!!! МЮдан жуда чиройли ҳужум. Погбанинг зарбаси эса бироз ноаниқ кетди.

43. УХХХХХХ!! Алькантаранинг хатосидан кейин МЮ "Ливерпуль" жарима майдончасининг ёнгинасида жарима зарбасини тепиш имкониятига эга бўлди. Погбанинг зарбаси ноаниқ кетди.

40. Вазиятлар камайиб кетди. Шашт бироз пасайди.

37. МЮнинг барча бурчак зарбааларидан кейин зарба берилмоқда. Бундан аввал Магуайр ва Погба мўлжалдан адашганди. Бу сафар Мактомини қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

35. УХХХХ!! Жаримадан оширилган тўпни Уильямс дарвозасига киритиб юбориши мумкин эди.

33. Алькантара ўз жарима майдончаси яқинида Рэшфордни йиқитди. Фол.

28. УХХХХХХХ!!! Ван де Бек бирга бир вазиятдан фойдалана олмади.

26. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Рэшфорднинг супер пасидан кейин Мэйсон Гринвуд гол урди!

24. "Ливерпуль"да хавфли нуқтадан жарима зарбаси. Трентнинг зарбасига аниқлик етишмади.

23. Кертис Жонснинг зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

18. ГОООООООЛЛЛ!!! Салоҳ бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди!

14. Гринвуднинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

11. УХХХХХ! Трентнинг қанотдан оширган тўпини Хендерсон қўллари билан уриб юборди.

9. Кичик устунлик манкунианликлар томонида.

5. Ўйин аста-секинлик билан МЮ назорати остига ўтмоқда.

2. Илк ҳужум меҳмонлар томонидан уюштирилди. Вийналдумнинг зарбасига Гринвуд тўғаноқ бўлди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! 1 ҳафта ўтиб яна ушбу жамоалар ўзаро тўқнаш келишмоқда. Бугунги баҳсни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.






Реклама




Рейтинг: +23   

Фикрлар

+38   
24 янв 23:45:49
Bekzod.03.20
Bazi bir liverpulchilar bor edi penandesh didigan o‘shala endi qisib o‘tirishadi, isbotlab qo‘ydi kimligini!
Hamma liverpulchilarga tegishli emas
+28   
24 янв 23:52:21
Xorazm mufc
buruno barbir zor
+24   
24 янв 23:38:50
United Rooney 10
Goooooooooooaaaaaaaaaaaaaallllllllllllllllll Brunooooooòoooooooooooooo
+22   
24 янв 22:33:36
Taxlil...UZ....
Oyin CHEMPIONLAR LIGAsi kabi bolmokda
+20   
24 янв 22:32:15
Islombek Xo'jayli
Myudan Javob.kecha mani sindi degan voy mani akaxonlariiiiiiiiiin
+19   
24 янв 23:31:19
JoseMourinho
Ливерпульни химояси Пахтакорни хиомоясидай булип колипти тугриси!! Кишда 2та химоячи олмаса 4ликка киришга умид килмаса хам булади
+18   
24 янв 23:39:56
Manchester N_1
Goooooooooolll Bruno look FFFernandeeeeshshsh!
+16   
24 янв 23:40:38
⚽️FANAT M-YU⚽️
O‘zimnimng manchesterim
+16   
24 янв 22:29:53
Bekzod.03.20
Zo‘r Grenwood, olg‘aaaaaa MYUUUUU
+15   
24 янв 23:30:47
Leicester City
Angliya futboli boshqachada baribir. Ikki klubga ham omad. Finalga teng o'yin deb o'ylayman.
+14   
25 янв 00:01:43
Otabek Manchester United
Ğalaba muborak. Tabriklayman xammani. Myu bugun juda kuchli õynadi. Xisob shunga yarasha bõldi. Brunoning goli super-muper gollardan bõldi. Kloopni oğzini yopdi bu goli. Õzi kõp gapirayotgandi Brunoni penaltichi dep. Kutib oling Evropada yana bir grand murabbiy bu Ole Gunnar Sulsher. Shunga munosib bu murabbiy. Xamma grand murabbiylarni yengdi Mour,Gvardiola, Anchelotti, Tuxel,Nagelsman va hokazo..... Oxiri Kloopni xam yutdi. Sulsher endi grand murabbiy. Negativ fikr bildermelar. Sulsher bunga 100% munosib.
+13   
24 янв 23:43:43
MYU_87
Myu yana bitta gol ursa songi daqiqalarni yurak xovuchlab kurmastik
+12   
24 янв 23:56:57
Jamik 87@
Yunayted qaytyotgani rost bulsin . Uyinga gap yuq rahmat ikki jamoaga ham .
+11   
24 янв 22:31:17
Rasulbek Fayz
Olg'a Manchesterim yutqZishga haqqing yo'q
+11   
24 янв 22:28:21
Manchester N_1
Greenwooooooooood
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика