Англия ФА 2016 йилда Хожсон билан янги шартнома борасида музокара ўтказмоқчи

Aslanov Jasurbek
26 мар 2015
Англия футбол ассоциацияси миллий жамоа бош мураббийи Рой Хожсоннинг янги шартномаси борасида 2016 йилда музокара ўтказишни режалаштиряпти.

Бу ҳақда FA раҳбари Грег Дайк маълум қилди.

"Биз 2016 йилда Хожсон билан музокараларни бошлаймиз. Рой билан алоқаларимиз яхши, тез-тез суҳбатлашиб турамиз. Янги шартнома ҳақида гаплашмадик, аммо бу иш яқин 9 ой ичида амалга оширилади" - дейди Дайк.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com