Англия Евро-2028ни ўзида ўтказмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
28 авг 2014
Англия футбол ассоциацияси Евро-2028 мусобоқасининг финал босқичини ўзида ўтказиш учун ўз номзодни қўймоқчи.
Инглизларнинг қарори  Евро-2020 шаҳарлари аниқланишига боғлиқ. Номзодлар рўйҳатида 19та шаҳар мавжуд, уларнинг орасида Лондон ҳам бор. Ярим финал ва финал учрашувларини ўтказиш учун фақат Лондон ва Мюнхен шаҳарлари ариза берган. Евро-2020нинг 13 шаҳри УЕФА ижро қўмитасининг 2014 йил сентябр ойидаги йиғилишида маълум бўлади.

Инглизлар омадсизликка учрашса, Евро-2028 ўтказиш учун курашга тайёр.

"Мен Германияга эътибор бермоқчи эмасман. Улар Евро-2024ни ўтказмоқчиликларини аниқ қилиб тушунтиришди. 2028 йилги турнирга мезбонлик қилиш учун Англия кураш олиб боради" - дейди ФА бош котиби Алекс Хорн.

Олдинроқ Германия Евро-2024ни ўзида ўтказмоқчи эканликларини маьлум қилишган эди, шу сабабли инглизлар 2028га мезбонлик қилиш йўлларини кўриб чиқишмоқда.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net