UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  0 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  24

Андрей Шипилов: "Мен қорбобо эмасман" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Мен қорбобо эмасман"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи давра якунига ҳам етиб келдик. Ҳар бир тур учрашувлари қийин ўтаяпти. Мен йигитларга ҳам айтдим, очколарни биринчи даврада бой бериб бўлдик. Энди буёғига бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Хомийлар кўмаги бўйича муаммо йўқ, улар жуда тартибли инсонлар. Муаммо ўзимизда бўляпти, баъзида омад етишмаяпти, айрим ўйинларда эса вазиятларни якунлашда камчиликлар кўзга ташланаяпти. Хатоларимиз кўп, мусобақа жадвалида қуйи ўринда юрганимизнинг ҳам сабаби шу. Бугунги ўйин ҳам бизнинг ҳозирги даражамизни кўрсатиб берди. Ўйин футбол ўйнаш учун қулай вақтда бошланди. Майдон холати ҳам талабга тўлақонли жавоб беради. Ташкилотчиларга раҳмат. Мен шунча йиллик фаолиятим давомида Яйпанга илк бора келдим. Фарғонадан Бағдод, Риштон, Марғилон ва Қўқонда бўлганман.

Тошкентда ва Бекободда ишлаганман. Мана куни келиб Самарқандда ишлаяпман. Бу ерда жуда яхши инсонлар иш олиб боради. Мен клубда спорт директори лавозимида ишлаб келаётгандим. Раҳбарият таклиф билан чиқиб бош мураббийликни ишониб топширишди. Муаммолар кўп. Мен қорбобо эмасман. Бирданига натижаларни ижобий томонга ўзгартириб қўя олмайман. Олдимизда вақт бор, хато ва камчиликларни таҳлил қиламиз", -дейди Андрей Шипилов.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика