UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Мёнхенгладбахда камбэк қилган "Реал" сўнгги (!) поғонада қолди  30 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" қийинчилик билан ғалаба қозонган бўлса, "Аякс" Бергамода дуранг ўйнади  0 02:52ЕЧЛ. "Ливерпуль" Дания клубини мағлуб этди   9 02:50ЕЧЛ. "Ман Сити" ва "Порту"дан ғалабалар  4 02:02"Барселона" Бартомеунинг истеъфоси ҳақидаги хабарларни тасдиқлади  12 01:24Марко ван Бастен: Ван де Беек "Манчестер Юнайтед"га ўтмаслиги керак эди  2 01:10Роналду "Барселона" билан ўйнамайди  6 00:54ЕЧЛ. "Бавария" Москвада ғалаба қозонди  15 00:49"Шахтёр" - "Интер" учрашувида ғолиб номи аниқланмади  9 00:34Breaking: "Барселона" президенти истеъфога чиқди  15 00:25Olamsport: Хабиб жароҳатини кўрсатди, Маҳмуд Мурадовнинг тайёргарлиги ва бошқа хабарлар  0 00:17"Эвертон" яна бир колумбиялик футболчини харид қилиши мумкин  0 00:07ЕЧЛ. "Ман Сити" ва "Порту"нинг бошланғич таркиби билан танишинг  0 23:58ЕЧЛ. "Ливерпуль", "Аякс" ва "Аталанта"нинг асосий таркиби эълон қилинди  1 23:55ЕЧЛ. "Реал" ва "Атлетико"нинг асосий таркиби маълум бўлди!  2

Андрей Шипилов: "Ҳакамлар нимага бундай қилишди ва бунга ким жавоб беради?" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Ҳакамлар нимага бундай қилишди ва бунга ким жавоб беради?"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

"Локомотив" билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Чунки бугун қийин ўйин бўлишини кутгандик. "Локо" ҳар доим кучли бўлган ва шундай бўлиб қолади.

"Локомотив"да 38-дақиқада қулай вазият юзага келди ва бундан фойдалана олди.

Негадир, ҳужумчиларимиз кўп вазиятларда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишяпти. Иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсата олдик ва голлар урдик, бироқ яна кераксиз голни ўтказиб юбордик.

Нега 4 дақиқа қўшилганини тушунмадим, жуда кўп тўхталишлар бўлди, шунча ўзгаришлар бўлди. Ўйнагани беришлари керак эди. Ҳакамлар нимага бундай қилишди ва бунга ким жавоб беради?

Менимча, дуранг адолатли натижа бўлди ва футболчиларимизга эътироз йўқ.

"Локомотив"нинг ўйин услуби ўзгарганми? Нима деб ўйлайсиз?

Темур Кападзе келганидан сўнг барчаси ўз жойига тушди.

Нега Камолиддин Тожиев майдонга тушмади?

Чунки унда 4 та сариқ карточка бор эди, шу сабабли ўйинни ўтказиб юборди. Агар дисквалификация бўлмаганида, майдонга тушган бўларди, менга Тожиевнинг ёши муҳим эмас, унинг ўйинига қаранг.

Ҳар 3-4 кунда битта ўйин ўтаётгани жамоанинг жисмоний ҳолатига қанчалик таъсир кўрсатяпти?

Ўйлашимча, бу фожиа эмас. Асосий муаммо – тиғиз тақвим вақтида 10 кунлаб "паузалар" кузатилиши. Бу ҳақиқий муаммо. Футболчилар машғулот қилишяптими, ўйинга тушишяптими, бошқа муаммо кузатилмайди деб ўйлайман.

Саламат Қутибоевнинг жамоадаги ўрни қандай?

У жамоа етакчиларидан бири. Саламатни анчадан бери биламан, у сифатли футболчи.

"Металлург" жамоаси кучли жамоаларга қарши ўйинда ютади ёки дуранг ўйнайди, аутсайдерларга қарши ўйнашга қийналади.

Эътибор берган бўлсангиз, "Андижон" ва "Бухоро" билан ўйинларда яхши натижа кўрсатганмиз, ўша пайтда улар аутсайдер ҳисобланишарди. Демак, биз аутсайдерлар билан ёмон ўйнаймиз деб бўлмайди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

+11   
25 сен 20:41:30
NusratN
Хар 3-4 кунда уйин буляпти жамога бу канака таьсир киляпти? А. Шипилов: уйлашимча бу фожия эмас.
Агар шу савол Кончелскийга берганда борми Бу катта фожия деб бошларди гапни охирида Нумон Хасановни айибдор килиб гапни тугатарди
+5   
25 сен 20:55:22
Bobur.I
NusratN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хар 3-4 кунда уйин буляпти жамога бу канака таьсир киляпти? А. Шипилов: уйлашимча бу фожия эмас. Агар шу савол Кончелскийга берганда борми Бу катта фожия деб бошларди гапни охирида Нумон Хасановни айибдор килиб гапни тугатарди
Bohona yana bittaga kupaydi Hokim ketti bizga qattiq tasir qildi deb ham gapiradi endi )))))))))))
   
25 сен 22:08:47
UFA bu UFA
Mani fikrim xaftada 2 marta oʻyin qilish kerak. U kubok. Oʻyinimi boshqami farqi yoʻq
   
25 сен 21:30:30
Граф Монтo Kpиcтo
Савол: нимага сен доима Пахтакорга 3-0 ютказасан бу дунё кайтар дунё, Сенинг хам командадаги футболчилар хам Акаларинга карши уйинда гурурларинг йуколиб колади ? Кугирчаксан . Сен бировларди мухокама килишга хакинг йук чунки узинга бок.
   
25 сен 20:56:47
туракургон сити
NusratN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хар 3-4 кунда уйин буляпти жамога бу канака таьсир киляпти? А. Шипилов: уйлашимча бу фожия эмас. Агар шу савол Кончелскийга берганда борми Бу катта фожия деб бошларди гапни охирида Нумон Хасановни айибдор килиб гапни тугатарди
Канчелскисни кандай алокаси бор бунга,Канчелскис ва Нумон муносабатлари емонлашишида купрок Нумон айбдор чунеи у биринчи булиб бошлаганди тош отишни
   
25 сен 19:54:54
Rovot madrid
sabab aylanadi urguladi 3-4 klub joyini bermaydi shukur kil penalti ili qizil yuq
   
25 сен 19:54:52
Fanat_Euro_football
Kimga qanaqa o'yin qilishni judaaa yaxshi bilasizlar....
-1   
25 сен 20:01:49
Fanat_Euro_football
Bizni futboldagilar o'zini farishtadek ko'rsatib oqlashini oldida artistlarni piari ham yo'lda qopketadi
-5   
25 сен 20:45:19
Макс
NusratN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хар 3-4 кунда уйин буляпти жамога бу канака таьсир киляпти? А. Шипилов: уйлашимча бу фожия эмас. Агар шу савол Кончелскийга берганда борми Бу катта фожия деб бошларди гапни охирида Нумон Хасановни айибдор килиб гапни тугатарди
Comment is hidden (Show comment)
Бу бошқа мавзу, Кончельскисни тиқиштирманг!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика