Андрей Шевченко: "Милан"ни юқори поғоналарда кўриш ёқимли"

Mirjalol Normatov
14 мар 2021
Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко "Милан"нинг сўнгги ютуқлари ҳақида фикр билдирди.

"Паоло Мальдини "Милан"да яхши иш олиб бормоқда. Раҳбариятнинг мураббий ва футболчилар билан алоқаси нормал ҳолатда. "Милан" азалдан ўзининг амбицияларига эга бўлган. Клуб ажойиб мавсум ўтказмоқда.

"Милан"нинг Италияда нима қилаётганига ҳайрон емасман. Пиоли жамоани олдинга бошламоқда ва ўзининг режаларига ега", - деди Шевченко Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport