Андрей Микляев: "Ал Иттиҳод"ни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз"

Narzulla Saydullayev
29 фев 2016
ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Ал Иттиҳод" - "Локомотив" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Микляев қатнашди.

Унга ярим ҳимоячи Олег Зотеев ҳамроҳлик қилди.  

"Тошкентда ўтган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Биз "Ал Иттиҳод"ни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Муносиб ўйин кўрсатиб камида мағлубиятга учрамасликка ҳаракат қиламиз", - дейди Микляев.

"Барчага хайрли кун. "Иттиҳод" узоқ тарихга эга бўлган жамоа. Биз ўз тарихимизни ёзишга уринамиз. Эртага ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Барча йигитлар эртанги ўйинда тайёр", - дейди Олег Зотеев.



- "Локомотив" сафида жароҳат олган футболчилар борми?
- Таркибда барча футболчилар соғ-саломат. Кеча Темурхўжа Абдухолиқов шамоллаб қолди, аммо бу унчалик хавотирли эмас. Ўтган учрашувда майдонга туша олмаган Икром Алибоев эса аксинча жароҳатидан қутулди. Жароҳат олган футболчилар йўқ.

- "Локомотив"нинг стадиони кичик эканини кўрдик. Эртага эса учрашув маҳобатли "Қирол Абдуллоҳ" стадионида бўлиб ўтади. Бу ўйинга таъсир қиладими?
- Биз иккинчи йил Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қатнашаяпмиз. Бундан ташқари таркибдаги кўплаб футболчилар терма жамоа сафида бундай катта стадионларда ва кўплаб мухлислар қаршисида ўйнашган. Шу боис менимча бу бизга ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.


"Локомотив" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia