

Учрашувдан сўнг "Локомотив" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди:
- Бугун омад рақибга кулиб боқди. Лекин агар биринчи бўлимда яратган кўп сонли вазиятларимизни голга айлантирганимизда, биз ғалаба қозонишимиз тайин эди. Биласизми, худди хоккейдаги каби 90 дақиқа "тоза ўйин вақти"ни тадбиқ этиб ўйнаш тизимини футболимизга киритиш керак чоғи. Шунда ўйинлар ҳам қизиқроқ ўтар, мухлислар ҳам тўхталишлардан зерикиб қолишмасмиди, наздимда, - деди тажрибали мутахассис.



