UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13Ван дер Варт: "Рамос 40 ёшгача ўйнай олади"   0 17:50Еврокубок баҳслари бир дақиқалик сукут билан бошланади   1 17:42Икер Касильяс фаолиятини якунлаганини эълон қилди  2 17:27"Реал" 18 ёшли "Спортинг" ҳимоячиси Нуну Мендешни харид қилмоқчи   1 17:04"Дубль" давом этади, буниси янада уятлироқ мавзу!  35 17:03ЎзПФЛ қошида COVID-19 даври учун шифокорлардан иборат комиссия тузилди  2 16:40"Атлетико" ва "Ливерпуль" катта алмашувни амалга оширишлари мумкин  6 16:18"Рома" Хавьер Пасторенинг трансферидан 10 миллион евро ишлаб олмоқчи  0 15:56Бугун Саудия Арабистони чемпионатига рестарт берилади  5 15:40"Ювентус" "Удинезе" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:18Зидан - энг яхши клуб мураббийи. У Клопп ва Гвардиоладан ўзиб кетди  35 14:54Балотелли Руминия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  3 14:30"Ювентус" Акьеме билан шартнома имзоламоқчи эди, "Барса" эса рад этди  5 14:07"Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун либосларини намойиш этди  14 14:05Интервью. Дониёр Нарзуллаев: "Терма жамоага муносиблигимни исботлашим керак"  2

Андрей Фёдоров: "Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик"

Cоcа Cола Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (0:1) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.




"Бугун жуда ёмон ўйнадик Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман, аммо охирги 2 ўйинда ўйинимиз умуман ўхшамади. Ўйинларни таҳлил қилиб, кўриб чиқамиз. Биринчи бўлимда яхши имкониятларга эга бўлдик, бироқ фойдалана олмадик.

"Машъал" яхши ўйнади ва ижобий натижага эришиб, 3 очкога эга бўлди.

Ҳеч қачон ҳакамлар устидан шикоят қилмаганман, бугун ҳам ундай қилмоқчи эмасман.

Бир неча ўйиндан бери кўп сариқ карточкалар оляпмиз. Ҳар бир ўйинга камида 4 та огоҳлантириш тўғри келяпти.

Бугунги ўйинга келсак, 30-дақиқада рақиб қўполлиги учун иккинчи сариқни олиши ва майдондан четлатилиши зарур эди. Чунки вазият камига сариқ карточкага тортарди, лекин ундай қилинмади. Мен бу бўйича ҳакамга мурожаат қилсам, улар вазиятни комиссия ёрдамида кўриб чиқиб, бир қарорга келишларини айтишди", - дейди Фёдоров.

Марат Бикмаев нима учун майдонга туширилмади?

Афсуски, машғулотлардан бирида унинг эски жароҳати безовта қилиб қолди ва ўйинда қатнашолмасди. У захирада бор эди, бироқ унинг соғлиги билан таваккал қилишни истамадик.


"Локомотив" бу мавсум 4 та ўйинда ғалаба қозонди, шулардан 3 таси "Бухоро", "Қизилқум", "Андижон", яъни ҳали ғалаба қозонмаган жамоалар эди.

Бзи кучсиз жамоаларга қарши ўйнадик деёлмайман, олдин ҳам айтганимдек, уйдами-сафардами ҳеч бир жамоа сизга очколарни шунчаки бериб қўймайди, бу учун курашиш керак. Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик.


Истеъфо ҳақида ўйламаяпсизми?

Йўқ, сиз-чи? Лекин мен ўйлаганим йўқ.

Рейтинг: -29   

Фикрлар

+3   
14 июл 22:45:27
SERZOD
Локомотив ёк булиб кетса хам хеч ким хафа булмаса керак, на Осиёда урни бор на Узбекистонда....
+3   
14 июл 22:31:21
Azizbek Rustamovic
Aslida sizlar oliy ligaga,umuman o‘zbek futboliga loyiq emassizlar
+2   
14 июл 22:46:52
sharipov odil
Локо молодец анча ўзига келиб қолди, шундай давом эт ўйнашда. Федоров фақат шу локога мос тренер, барака топ, хамма хурсанд.
+2   
14 июл 22:20:54
Emocciya
Теримни калини жонимни хузури
+1   
15 июл 00:08:24
RS
Эссиз шунча давлатни пули, ким учун уйнаяпти узи булар. Шу маблагларни пандемия беморларини даволашга сарфлаш керак.
+1   
14 июл 23:51:27
PITSTOP
Командани тарқатвориб буларга хар ой сарфланётган пулларни темирйўлчиларга ойлигига қўшиб бериш керак.
+1   
14 июл 22:42:07
Мелиев Жамшид
Андрей амаки сизга омад кейинги уйинларга
+1   
14 июл 22:37:31
Badjio
Федров яхши уйинчи боган,аммо мурабийлик унга мос емасекан
+1   
14 июл 22:23:29
Otabarca
Локомотивни бошига Анжини куни тушадими дейман пул йук хомий йук карздорлик тогдек
+1   
14 июл 22:15:19
Boymurod Neftchi
Аслида сен мураббийликка лойик эмассан.
+1   
14 июл 22:11:46
Doctor.D
Fyodorov sen bushama iloji boricha
   
15 июл 10:07:01
Пахтакор / 2017
Шу феодоров анча у́зини устида ишлаш кере яни дамолиш кере ёки лушчанга у́хшаб про лигада омадини синаб ку́риш керак
   
15 июл 09:41:59
Mirali Hcerali
SERZOD фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Локомотив ёк булиб кетса хам хеч ким хафа булмаса керак, на Осиёда урни бор на Узбекистонда....
Тугри гапиз у'рни йу'к, жамоа номи х,ам у'рисча узбек футболи кушандаси
   
15 июл 05:28:11
Abdusalom Mirzayev
Феодоров марказий ҳимоячи бўлиб ўйнар эди, тез тез голлар урарди, адашмасам Нигерияга ҳам бош билан гол урганди, афсуски аввал Нефтчини эплай олмади энди эса Локомотивни тамом қилди, эссиз Қ. Бердиевнинг сабоғини олган эди. Энди кетса ҳам бўларди
   
15 июл 00:19:25
Otaxon
Temir yulda pul kup.bitta yarimta shunaqa trener xam kerak uzbek futboliga.Andrey gazini boss
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг