Андрей Фёдоров: "Барча рақиблар бизга қарши фақатгина бир мақсадда ўйнамоқда"

Mirjalol Normatov
31 окт 2018
Суперлиганинг 28-тури доирасида "Металлург"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров клуб расмий сайтига интервью берди.

- Бундай ўйинлар ҳар доим қийин ўтади. Бизга қарши ўйинга тушадиган рақиблар ҳар доим бир мақсад - очко олиш йўлида ҳаракат қилишмоқда. Шундан хурсандманки, жамоа тўхтаб қолмади. Футболчилар 90 дақиқа мобайнида ғалаба, гол уриш учун ҳаракат қилишди. Рақибга қараганда ғалабага кўпроқ интилганимиз учун 3 очкони қўлга киритдик.

Олег Зотеев :- Ўйин олдидан биз рақиб шундай қаршилик кўрсатишини билгандик, шу боисдан масъулиятни оширдик. Шукурки, ғалабага эришдик. 90 дақиқа давомида ҳужум қилдик ва шу боисдан ҳам ғалабага лойиқ эдик.

Рақиб жамоа дарвозабонини алоҳида эътироф этган бўлардим. У бир неча ўйинлардан буён ўзини яхши томондан кўрсатмоқда.

"Локомотив" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозониб, турнир жадвалидаги ўрнимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз., - деб ёзади клуб матбуот хизмати


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz