Андреа Белотти "Рома"ни тарк этиб, А Серияни бошқа жамоасига ўтди

Оқил Абдубарноев
26 июн 2024
Ҳужумчи Андреа Белотти "Комо" сафига қўшилди.

Қайд этилишича, 30 ёшли футболчи билан шартнома икки йиллик муддатга тузилган.

Форвард "Рома"га тегишли бўлиб, римликлар трансфердан 4,5 миллион евро ишлаб олган. Пойтахт клуби бонуслар ҳам олиши мумкин.

Белотти ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Фиорентина"да ўтказди. У аввалроқ “Палермо” ва “Торино” клубларида ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Сеск Фабрегас бошчилигидаги “Комо” янги мавсум “А” Сериясида иштирок этади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: comofootball.com