UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53"Челси" Лукакуга 10 млн евро+ маош таклиф қилди, аммо форвард рад этди  0 16:28Одил Аҳмедов: "Шомуродовнинг келажакда "Реал" ва "Барселона"да ўйнаши мумкинлигига ишонаман"  16 16:04Карикатура: Таремининг "Челси" дарвозасига киритган тўпи ЧЛнинг ўтган мавсумидаги энг чиройли гол деб топилди  3 15:56Эшитдик-да! Ихтиёр Тошпўлатов "Турон" сафига қўшилди  4 15:35"Аҳволимиз яхши, фақат чўкяпмиз..."  58 15:34Баҳодир Аҳмедов: "Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик ва қўпол хатоларга йўл қўйдик"  4 15:28Ҳакам Куйперс августда фаолиятини якунлайди. У Евро-2020 финалида ишлаганди  0 15:02Расмий хабар. Боян Матич "Пахтакор" билан шартнома тузди  43 15:00"Челси"нинг янги мавсум учун сафар либоси билан танишинг  5 14:35Лаутаро Мартинес "Арсенал"га ўтмайди, унинг мақсади фақатгина Ла Лига клублари  2 14:11"Манчестер Сити" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  6 13:47"У бўрига айланмоқда". Hamid Sahari Шомуродовнинг "Рома"га ўтишига атаб карикатура чизди  32 13:28Йович: "Мен тасодифан "Реал"га тушиб қолмадим"  0 13:11Футзал. Ўзбекистон Эронга бешта гол уриб мағлубиятга учради  37 13:09"Насаф" Баҳром Абдураҳимов ва сербиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди. Бозоров билан шартнома узайтирилди  27

"Андижон"нинг янги раҳбарияти эски анъанани давом эттирмоқда ёхуд яна такрорланаётган хатолар Янгиликлар

"Андижон"нинг янги раҳбарияти эски анъанани давом эттирмоқда ёхуд яна такрорланаётган хатолар

Кеча тунда "Андижон" жамоаси Отабек Ғуломхўжаевнинг истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

Гапнинг очиғи клубларимизнинг мураббийларни "пайпоқдек" алмаштираверишига кўникиб ҳам қолдик. Ҳар баҳор шу бўлар такрор деганларидек мавсумнинг илк кунларидан мураббийларга чиқиш эшиклари кўрсатила бошланди. Биринчи турда "Сўғдиёна" билан учрашувдаги мағлубиятдан сўнг "Навбаҳор" Нўъмон Ҳасановнинг жавобини бериб юборди. Унинг кетидан Термизда нурсиз ўйин кўрсатган "Металлург" ҳам бунга қўл урган ҳолда Андрей Шипилов билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. Ушбу савдо эндиги навбат Отабек Ғуломхўжаевнинг бошига тушди. Мураббийнинг тақдири доим тиғ устида туради. Натижа йўқми бўлди тамом жойингни бўшат. Худди шундай ҳолат кейинги мураббийларни ҳам кутади. Натижа кўрсатилмадими дарров ўрнига бошқа мутахассис келади. Лекин бу футбол. Шахмат ёки бокс эмас. Унда натижага эришиш жуда кўпгина омилларга боғлиқ ва катта вақт талаб қилади. Одатда бизнинг чемпионатимизда мураббийга эркин ишлашига ва жамоа тузишига йўл қўйиб беришмайди. Бир жамоа шаклланмасдан иккинчи мураббий келади ва яна барчасини бошидан бошлайди. 10та футболчи келади, 10та футболчи кетади. Бу ўз-ўзидан клубда тизим йўқлигини англатади. 

Энди бевосита "Андижон"га тўхталсак. Отабек Ғуломхўжаев ўтган мавсум жуда мураккаб паллада жамоани қабул қилиб олди ва қисқа вақтда маҳоратини ишга солиб кучлилар сафида олиб қолишга эришди. Клубда янги раҳбарлар иш бошлади. Мана энди ҳаммаси изига тушади, аввалги ҳолатларга учрамайди дея умидлар боғланди. Мураббий жамоани 0 дан тузди, десак муболаға бўлмайди. Қолган бўлса ўтган мавсумдан 3 нафар ўйинчи қолганди. Таркибнинг ўзаги ёшлардан шакллантирилди. Илк турларда натижалар салбий кўриниш ола бошлагач яна эски ҳолатларнинг хиди кела бошлади. Дастлаб 2020 йилнинг сўнггида Ғуломхўжаевнинг штабига келган Шерзод Шарипов, сўнг дарвозабонлар мураббийи истеъфога кузатилди. Ушбу жараёндан билиш мумкин эдики, Отабек Ғуломхўжаевнинг курсиси қимирлаб қолган. "Турон" билан ўйиндан сўнг мураббий билан клуб расман хайрлашди. Мени ажаблантирган жиҳат клуб вице-президентининг мазкур истеъфога берган изоҳи бўлди:

"Андижон" жамоамиз ўз олдига жуда катта мақсадларни қўйган. Шу мақсад йўлида барча тиним билмай меҳнат қилмоқда. "Андижон" жамоаси биргина бизнинг эмас, балким халқнинг ҳам жамоаси ҳисобланади. Жамоа натижаси ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Мухлисларимиз жамоамиздан фақат ғалаба талаб қилади. Биз Отабек Ғуломхўжаевга вақт ва имкон бердик. Чемпионат бошида жамоани шакллантириб олиш учун ҳам имкон бердик. Аммо жамоанинг натижаси юқорида айтиб ўтганимдек барча учун муҳим ҳисобланади. Кубок баҳслари ҳам биз учун муҳим эди, афсуски кубокни тарк этдик. Жамоамиздаги футболчилар барчаси кучли ва яхши даражадаги футболчилар ҳисобланади. Отабек Ғуломхўжаев ҳам яхши даражадаги мураббий. Бош мураббийда футболчиларга нисбатан қаттиқ қўллик етишмади деб ўйлайман. Балким, Отабек Ғуломхўжаев кўпроқ ёш футболчилар билан ишлаганлиги сабабли йигитларга қаттиқ қўллик қилмагандир. Гап натижа бўлмаса бош мураббий алмаштираверишда эмас, биз кўп имкон бердик. Бош мураббийнинг асосан ёшлар билан ишлагани жамоамиз ўйинида сезилиб қолди. Натижа муҳим, чунки бутун Андижон халқи севимли жамоасидан фақатгина ғалаба кутади.Шу ўринда Отабек Ғуломхўжаевга жамоамиз учун қилган хизматига миннатдорчилик билдириб қоламан. Кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини чин дилдан тилаб қоламан".

Биз кўп имкон бердик. Бош мураббийнинг ёшлар билан ишлаган сезилиб қолди. Бу футболни тушунадиган инсоннинг гапими? Сизнингча икки ой янгидан тузилган жамоани шакллантириш учун етарли вақтми? Мураббий сеҳргар эмас-ку. Бир жамоани аҳил оила сифатида бирлаштириш, маълум бир услубни йўлга қўйиш икки ойда битадиган жараён эмас. Шота Арвеладзе "Пахтакор"га келган илк йилларини мисол қилиб келтираман. Жамоа ўшанда кучли таркиб, легионерлар билан на чемпионлик ва на кубокда зафар қучди, ОЧЛга ҳам чиқолмади. Учинчи йилга келиб қилинган ишлар самараси натижа берди. Миржалол Қосимов АГМК бошқарувига келган дастлабки мавсумда жамоа кучлилар орасида қолиш учун курашди ва кубокда енгилди. Мураббий жамоада ишлаган иккинчи йилида совринли ўринларга эга чиқди. Бизда саноқли клубларгина мураббийга етарлича вақт ва имконият беради. Самара чиқарганлари чиқаради, маълум вақтдан сўнг натижа қилади, имконият ва фурсатдан фойдалана олмаганларни клуб ишдан олишига қаршилигимиз йўқ. Ёшлар билан ишлагани сезилиб қолди, дейилмоқда фикрда. Раҳбарият буни энди билдими? Натижа муҳим дейилди. Ёш таркиб ва ҳали шаклланмаган жамоадан қандай натижа кутиш мумкин? Бора Милутиновичнинг ажойиб гапи бор: Натижа йўлида бироз сабрлироқ бўлиш лозим. Гарчи "Андижон"да янги раҳбарият иш олиб бораётган бўлсада ҳамон эски анъаналарни давом эттирмоқда. Шу пайтгача жамоада ҳеч қайси мураббий ёлчитиб ишламаган. Сўнгги уч йилни оладиган бўлсак жамоада етти нафар мураббий ишлаганини кўришимиз мумкин (Ёрқин Назаров еттинчиси).



2019 йил жамоани элитага қайтарган Илдар Сакаев  8-турдан сўнг истеъфога чиқди. Ундан сўнг Жамшид Саидов бир нечта турларда майдонга бошлаб тушди. Иккинчи даврада Александр Хомяков келди ва унинг зиммасига Суперлигада олиб қолиш вазифаси қўйилди. Вазифа бажарилди. Буни қарангки, 2020 йилги мавсумнинг учинчи туридан сўнг салбий натижалар сабаб россиялик мутахассисга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Мураббийлик постига келган Виктор Кумиков ҳам айтарли бирор каромат кўрсата олмади. Клуб ёпилиб кетиш арафасида янги раҳбарият иш бошлади ва Андижон ўғлони Баҳтиёр Ҳамидуллаевни олиб келишди. Афтидан бу энг тўғри қарор эди. Чемпионат тугашига бешта тур қолганда Ҳамидуллаевга ҳам ҳайдалиш куйи чалинди. Ғуломхўжаев билан мавсум якунига етди. Эътибор беряпсизми? Ҳеч қайси мураббий жамоада узоққа бормаган. Клубнинг ҳозирги раҳбарлари эски қарзларни тўлади, стадионни таъмирлади. Буни тан оламиз. Мухлислар ишончини қайтариш учун ҳамма нарса қилишмоқда. Лекин яна аввалги мавсумлардаги эски хатони яна такрорлашмоқда. Бу билан биз Ғуломхўжаевнинг оқлаш ёки раҳбариятни қоралаш ниятимиз йўқ. Холис фикримиз умуман барча жамоаларга тегишли. Мураббийни алмаштираверишдан наф йўқ. Янги мураббий келгач 2-3та ўйинда ғалабаларга эришиши мумкиндир. Натижа бўлмаса у ҳам кетади. Бундай жамоага бирор мутахассис ҳам ўйлаб келади. "Андижон" мураббий алмаштирган мавсумларда фақатгина жон сақлаш учун курашганини айтиб ўтиш жоиз. 

Нима деб ўйлайсиз Ёрқин Назаровнинг жамоадаги фаолияти қанча давом этади? Раҳбарият тажрибали мураббийга етарлича вақт ва ишонч билдирадими? 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+4   
30 апр 15:15:19
Бафо Нарзуллаев
Узбекистонда на факат мураббийлар, балки бир 15 -20 та футболчи , командадан команда узининг ,,Оталари ,, яъни тренерлари оркасидан эргашиб юради..катта -катта ойликлар, мукофотлар олиб командаларни согиб юришади ана шундан ривожланиш йук..ман канчадан канча талантли ёшларни биламан хатто уларга имконият беришмади но инсофлар, канчаси футболни ташлаб кетди , Хаммаси килган ишлари учун, хали Худодан топади....
+2   
30 апр 15:40:26
Milan1979
Андижон футбол клубини каргиш урган улар аввало халк олдида хамда тадбиркорларни карзини узсин уят Андижондай катта вилоят кичкинагина Янгиер шахридан юз миллиондан куп маблаг эвазига йеб ичиб, яшаб кетган хали ханузгача карзидан кутулмаган харом лукмани окибати шу Жаноб Андижон футбол клубини рахбари Журатбекжон...... Карздан кутулиб халкни каргишидан кутилгин Журатбекжон кейин натижа кутгин каргиш халкни пулини йеб кетиш харом лукма хеч качон чхшиликга олиб келмайди
+2   
30 апр 15:32:00
Савран
Кискаси отабек футболчилар устидан сокка килган деган гап бор
+2   
30 апр 15:03:41
Paziljanov M
Abdulaziz aka oldin xar ikkala tarafdan intervyu olib undan keyin bunaqa gaplani yozish kerayidi
+1   
30 апр 19:06:10
Zörö
Хусусий команда хохласа хайдеди бу узларини иши
+1   
30 апр 17:42:45
Vista 1981
Otabek kuchli murabbiy emas
+1   
30 апр 16:00:00
FORZA MILAN
Andijonja D.Fayziyevni yo A.Homyakovni olib kelish kerak.
+1   
30 апр 15:34:56
Савран
Бу СА ходимлари Отабек билан жуда алокаси яхши шекилли олдинлари бунака йоритмарди Андижонни майли омад бир нарса десак блоклаб кўйишад
+1   
30 апр 15:04:10
rostgoy
Мураббийла эмас хакамлар хам кучлиларга ен босади
   
30 апр 22:31:28
Фк Тулуза
Кечирасиз-у, Ёрқин Назаров тажрибали мураббий деб аталиш учун ҳали ҳеч нарсани қойил қилгани йўқ
   
30 апр 21:18:04
Кария
Журналист номига дог тушуниб Юради бу инсонлар ! Андижон хусусий клуб булса Пулни Давлат дан Буджетдан Сугуриб харом емаса Баьзи клубларга ухшаб Хохлаганини Хайдайди Хохлаганини олиб келади !
   
30 апр 20:54:49
Kardinal
Савран фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кискаси отабек футболчилар устидан сокка килган деган гап бор
Бу аник эди. Чунки хеч ким танимайдиган еки хеч каерда таркибга кирмаган болларни обкелди. Уткан йилги мавсум яхши андижонлик боллар бориди. Уларни хаммасини куйиб юборди. Хуллас янги рахбарлао емгирдан кочиб дулга учрашди.
   
30 апр 20:15:24
Пирло
Maqolani oʻqib sharhlovchi Murod Rizayev esimga tushib ketdi. Ozgina chuqurroq tahlil qilinsa boʻlmasmidi. Murabbiy natija qilishi uchun albatta koʻproq vaqt kerak, lekin kelganidan soʻng qanday tarkib boʻlishidan qatʼiy nazar uning imzosi bilinishi kerak, ozgina boʻlsa ham uning gʻoyalarini bajarishga harakat, futbolchilarni kuravchanligi, gʻayrat-shijoati ortishi, koʻzlari yonib turishi kerak. Jamoa yutqazsa ham muhlislar hursand boʻladigan, oxirigacha kurasha oladigan boʻlishi kerak. Shunda tarkibni kuchaytirib natijadan umid qilsa boʻladi. Shunday murabbiy boʻlsa 2 oy ishlaydimi, 10 yil ishlaydimi, boʻshatib yuborishganidan soʻng ishsiz qolib ketmaydi.
   
30 апр 18:58:05
Зохирбек
ЗАКАЗ МАКОЛАГА КАРАНГ-А!
   
30 апр 18:39:43
fc Surxon
Uzbda jamoaga yangi murabbiylar kelsa eng katta xatosi tarkibni 99% ga almashtirishlari yangi tarkib oyini yaxshi bolishi uchun oylar ketadi bu butun dunyoda bor Etibor beriylar yevropada yangi trener kelsa 1-2 ta oyinchi oladi har yili kop olsa 3-4 a biznikilar esa 15-20 talab oladi bu haqiqat
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика