UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  6 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  1 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  64 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1

“Андижон”нинг собиқ легионери Радосав Алексич: “Хомяков нима учун истеъфога чиқарилганини ўзи жуда яхши билади” Янгиликлар

“Андижон”нинг собиқ легионери Радосав Алексич: “Хомяков нима учун истеъфога чиқарилганини ўзи жуда яхши билади”

Жорий йилда катта мақсадларни олдига қўйган “Андижон” жамоаси қишки трансферлар вақтида хориждан Артём Литвяков, Димитро Зозуля ва бошқа футболчиларни таклиф қилди.

Умуман олганда жамоада ўтган мавсум ҳаракат қилган легионерлар Виталий Мирний, Радосав Алексич каби футболчиларнинг ўйинлари маҳаллий ишқибозларга манзур келди. Ўз ўрнида Александр Хомяков ҳам улар билан ўзаро яхши тил топишиб кетганини таъкидлаш жоиз. Биз бу борада Алексичнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Мен ҳаммасидан ҳам мухлисларга юқори баҳо берган бўлардим. Менинг учун дунёдаги энг жонкуяр ва меҳрибон ишқибозлар ҳисобланади. Уларни асло унутмайман. Муваффақиятсизликлар, салбий жиҳатлар ҳақида фикр билдирмайман. Негаки, хотирамда фақат ёрқин лаҳзалар қолган. Жамоада молиявий томондан муаммо бўлганини яширмайман.

Хомяковни жамоадан кетгани ҳақида эшитдим. Сизга шуни айтишим мумкинки, у юқори савиядаги мураббий. Лекин, нима учун истеъфога чиқарилганини Хомяковнинг ўзи жуда яхши билади. Жамоада тўп тепган пайтларимда фақат пул билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келди холос.

Андижонлик футбол мухлисларини соғиниб қоламан ва бир умр қалбимда сақлайман. Сизларни яхши кўраман. Коронавирус балосидан бутун дунё талафот кўрмоқда. Ўзбекистон бу касалликни тезда енгади деб умид қиламан. Жамоадошларимга соғлик тилайман”, - дейди болқонлик футболчи.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика