UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  0 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  5 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  12 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  6 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  8 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  2 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  8 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2

"Андижон"нинг "қора анъана"си давом этадими? Янгиликлар

"Андижон"нинг "қора анъана"си давом этадими?

"Андижон" клуби бугун Ўзбекстон кубоги 1/4 финалида АГМК тўсиғидан ўтишга ҳаракат қилиб кўради.

"Бургутлар" шу пайтгача 9 марта Ўзбекистон кубогининг чорак финал босқичига қадар етиб борган ва бирор марта келгуси босқичга ўтолмаган.

1992 йил андижонликлар "Наврўз" номида мусобақанинг 1/4 финал босқичида "Навбаҳор"га (0:1, 1:3) ютқазган. Орадан бир йил ўтгач, "Наврўз" яна наманганликларга рўбарў келди ва икки ўйин натижасига кўра яна имкониятни бой берди (2:4, 1:0).

Жамоа "Андижон" номи остида 2000/01 йилги мавсумнинг ушбу босқичида водийнинг бошқа жамоаси — "Нефтчи"га мағлуб бўлди (1:3). Келгуси йил эса "Қизилқум"га йирик ҳисобларда ютқазди (1:4, 0:5).

2007 йил клуб "Қурувчи"га рўбарў келиб, 0:3 ва 0:1 ҳисобларида имкониятни бой берди. Орадан уч йил ўтгач, "Қурувчи"нинг янги номдаги жамоаси — "Бунёдкор"га ҳам (1:4, 1:3) ярим финал чипталари тақдим этилди.

2012 йил "Андижон" "Пахтакор" тўсиғидан ўта олмади (1:2, 0:2).

2016 йил эса "Насаф" икки ўйин натижасига кўра (0:2, 1:2) келгуси босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Водийликларнинг ушбу босқичдаги сўнгги иштироки 2018 йилга тўғри келган ва "Бунёдкор"га қарши баҳсда бироз омад етишмаган — 1:2.

Кўрамиз, "бургутлар"нинг бу сафарги парвози қанчалик давом этаркан.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика