UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Луи Саа: "Мактомини "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши керак"  3 20:54Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"  0 20:38"Goal" ЕЧЛ учун асосий фаворитлар рейтингини янгилади  5 20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  3 19:55Томори: "Ибрагимович — мен кўрган энг рақобатбардош футболчи"  0 19:35Эрон чемпионати. "Персеполис" "Шамс Азар"ни мағлуб этиб, етакчиликни қўлга олди, Остон Ўруновдан гол!  4 18:58"Манчестер Сити" "Эльче" ярим ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 18:32"Сўғдиёна"да узоқ йил ўйнаган Митрович жамоадан кетди  3 18:07Эрон АҚШнинг виза чекловлари туфайли ЖЧ-2026 қуръа маросимини бойкот қилди  11 17:40"Замин" — Биринчи лига ғолиби!  2 17:24"Арсенал", "Барселона" ва "Ливерпуль" "Лейпциг" ярим ҳимоячисига даъвогар  1 16:55Пулишич "Милан" – "Лацио" ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  3 16:22Кроос "ГФР олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди  1 15:54Нико Уильямс нима учун "Атлетик"дан "Барселона"га ўтмаганини тушунтирди  6 15:27Тожикистон футболи афсонаси Муҳсин Муҳаммадиевнинг аҳволи оғир  9

Андижонда нима бўляпти? Янгиликлар

Андижонда нима бўляпти?

Сўнгги 48 соатда "бургутлар" мавзуси яна трендга чиқди. Гўёки, "Андижон" молиявий муаммолар туфайли Нукусга бора олмади.

Лекин бир ҳафта олдин бўлажак ўйин учун ("Турон"га қарши) ҳар футболчига 20 млн сўмдан мукофот пули ваъда қилган клуб бугун йўл харажатлари учун маблағ топа олмаслиги унчалик ишонарли эмас. Агар у раҳбарият қисқа муддат ичида 30 млрд.дан ошиқроқ пулини футбол учун сарфлаб юборадиган даражада саҳий бўлса, тарқатилган хабарга нисбатан шубҳа янада ортади.

Савол: унда муаммо қани?

2020 йилнинг ёзида вилоятнинг бош жамоаси банкрот бўлишига бир қадам қолди. Буни Андижон имиджи учун салбий таъсир қилишини тушунган Шуҳрат Абдураҳмонов клубни янги таъсисчига беришга қарор қилди. 

"Бургутлар"нинг ҳозирги раҳбари Журъатбек Қувватов билан келишувга эришар экан, вилоят ҳокими масъулиятнинг бир қисмини ўз бўйнига олган эди (прожектор муаммосини ҳал қилиб, молиявий ёрдам бериш).

Бироқ ҳанузгача прожектор масаласида олдинга қадам ташлангани йўқ. Шунингдек, "Андижон" раҳбарияти стадионнинг реконструкцияси ва янги база қурилиши учун миллиардлаб пул сарфласа ҳам, мазкур объектлар клубнинг ҳисобига ўтказилмаган ёки узоқ муддатли фойдаланиш учун ижарага берилмаган.

Ушбу масалаларда амалий ёрдам ололмаётган "бургутлар" раҳбарияти вилоят мутасаддиларидан ранжигани туфайли жамоани молиялаштиришни тўхтатиб, футбол майдонидан чекинмоқчи.

Водий футболи азалдан ҳокимларга боғлиқ бўлган. Наманган ва Фарғона ҳокимлари гранд клуб яратиб, Суперлигада ким ўзарга пойга ўйнаётган бир пайтда Андижон катта футболсиз қолиши мумкин. Хуллас, вазият жиддийга ўхшаяпти.

Буни ЎзПФЛ ҳам тушуниб турибди. Шу туфайли ўтган ҳафтада Бухоро ҳокими билан учрашиб, жамоага трансфер тақиқи қўйилишининг олдини олган Д. Имомхўжаев бугун Андижонда бўлиб турибди. 

Умид қиламизки, музокаралар якунида минглаб андижонлик мухлисларни хурсанд қиладиган келишувга эришилади.

мутолаа учун: "Пахтакор" билан Кримец ўртасида қандай муаммо юз берди?

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика