

Эътиборлиси мазкур учрашувга "Макро Фарм" жамоаси таркибда эътиборга молик ўзгаришларни амалга оширди. Яъни қишки ўқув-йиғинларда Суперлига иштирокчиси "Андижон" жамоаси сафида шуғулланиб келаётган Жавоҳир Қиличев, Усмонали Исмоналиев, Иброҳим Отахонов, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳод Соҳибжонов ҳамда Жамшид Ҳомидов сингари ўйинчилар шу куни "автоматик" тарзда "Макро Фарм" аъзосига айланиб кетти. Бу эса "Пойтуғ" жамоаси учун жиддий қаршилик туғдирди ва бу орқали Асрор Раҳмонов ҳам жамоасининг имкониятларини чамалаб олди.
"Пойтуғ" - "Макро фарм" 1:2
Голлар: Қобилжон Абидов (1:0), Фарҳод Соҳибжонов (1:1, пен), Усмонали Исмоналиев (1:2)













