

Ҳоким вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи, вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти, "Андижон" ФК ишчи ходимлари ҳамда бир қатор ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, янги мавсумга стадионни ҳар томонлама жиддий тайёрлаш ва ЎзПФЛ талабини тўла қондирадиган даражада таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳақида топшириқ берди.
Энг асосийси майдонни идеал холатга келтириш бўйича ҳам масъул ходимларга керакли топшириқ бериб, назорат жиддий бўлишини аълоҳида таъкидлади.
Шу тариқа ушбу йиғилиш баёнига кўра, эртадан расман ишга киришиладиган бўлди.






