"Андижон" ўз скаутига эга Ўзбекистондаги илк клубга айланди
12 сен 2023 16:50
Янгиликлар
"Андижон" ўз скаутига эга Ўзбекистондаги илк клубга айланди
Клуб скаут лавозимини эгаллайдиган россиялик мутахассис Николай Егоричев билан битим имзолади. Championat.Asia ўқувчилари Николайни сайтимиздаги мухбир сифатидаги фаолияти орқали билишади.
Николай Егоричев скаутинг бўйича TalentScout рус курсини тугатди, итальян скаутинг агентлиги бўлмиш A2M (Марказий Осиёдаги бозор бўйича) билан ҳамкорлик қилди, шунингдек ФНЛнинг "Акрон" клубидаги амалиёт ўтади (ўзбекистонлик ёш футболчиларни таҳлил қилди).
Егоричевнинг вазифаларига қуйидагилар киради:
• "Андижон"нинг ҳозирги ўйинчилар ва захира имкониятларини баҳолаш;
• ёшлар жамоаларини таҳлил қилиш ва асосий жамоада имконият олишга лойиқ бўлган истиқболли футболчиларни аниқлаш;
• "Андижон"нинг биринчи ва ёшлар жамоаларида кучайишга муҳтож бўлган позицияларини аниқлаш;
• ўйинчиларни излаш ва таҳлил қилиш (ҳам ташқи бозорда, ҳам ички);
• "Андижон" ўйинчиларини хориж бозорларига олиб чиқиш (жумладан, футболчиларнинг хориж клубларида кўрик ва амалиётларини ташкил қилиш).
Шундай экан, "Андижон" қишки трансфер ойнасига олдиндан тайёр бўлмоқчи ва режали тарзда келаси мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.
Қайд этиш керакки, "Андижон" штатида ўзининг скаутига эга бўлган Ўзбекистондаги илк клубга айланди.
Фикрлар