

Хусусан, “бургутлар” Тошкентнинг “Бунёдкор” ёшлар жамоасидан дарвозабон Жавоҳир Қиличев билан ярим ҳимоячи Дониёр Абдуманноповни ўз таркибига қўшиб олган.
Ушбу футболчилар асли Андижон футболи тарбияланувчилари эканлигини айтиш лозим. Бундан бир неча йил олдин “қалдирғочлар”нинг селекционерлари Қиличев ва
Абдуманноповни иқтидорини ўз вақтида пайқаб, “Бунёдкор”га таклиф этганди. Эндиликда ушбу иқтидорли футболчилар “Андижон” шарафини ҳимоя қилади.




