UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Сергей Лушчан: "Бизга гол урилган вазиятда Азим Аҳмедовга нисбатан қоида бузилган эди. Саволларни ҳакамларга бериш керак, менга эмас"  0 07:27Суперлига. Бугун 10-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  4 06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  1 03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  2 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  33 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  61 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  16 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  89 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  3 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0

“Андижон” ўз қароргоҳида навбатдаги йиғинга киришди Янгиликлар

“Андижон” ўз қароргоҳида навбатдаги йиғинга киришди

Теглар :  Андижон
Ўтган ҳафта Тошкентдаги йиғинни якунлаган андижонликлар 20 февралдан яна ўз қароргоҳида тўпланиб машғулотларга киришди.

Икки кунлик таътилдан сўнг футболчилар душанба куни Андижонда йиғилиб, тушликдан сўнг тренажёр залида жисмоний томондан ишлади. Бугундан эса машғулотлар яна кунига икки маҳалдан ўтказилади. Ушбу йиғин икки ҳафта давом этади. Бош мураббий Виталий Легайнинг маълум қилишича,  машғулотлар билан бирга яна назорат ўйинлари ҳам ташкил этилади.

Бу борада спарринг рақиб сифатида биринчи лига қатнашчилари бўлган “Истиқлол” ва “Ёзёвон-Лочинлари” каби жамоалар билан музокара ўтказилиши режа қилинган. Бунгача жамоа йиғинида иштирок этиб келган Ғайрат Жўраев эндиликда ўзига янги жамоа топадиган бўлди.

Таркибга эса Алишер Тўхтасинов билан Даврон Турсунов қўшилганини маълум қиламиз. Тўхтасинов ўтган мавсум “УзДонгЖу” шарафини ҳимоя қилган бўлса, Турсунов мавсум-2016ни “Андижон”да бошлаб, кейинчалик соғлиги билан боғлиқ муаммо туфайли ўйиндан ташқари холатда қолиб кетганди. Эндиликда у яна аввалги спорт формасини тиклаб боришга харакат қилмоқда.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика