“Бунёдкор”га қарши баҳсдан сўнг футболчиларга бир неча кунлик таътил берилганди ва режага кўра сешанба кунидан жамоа аъзолари клуб қароргоҳида йиғилиб, машғулотларга киришди.
Бугун “Андижон” синов-назорат учрашувида майдонга тушди. Рақиб Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бўлди. Ушбу ўйин орқали мураббийлар таркибдаги футболчиларни навбатдаги расмий ва шу билан бирга муҳим баҳс олдидан имкониятларини кўздан кечириб олди.
Фарғона шаҳридаги Киргули мавзесида жойлашган “Нефтчи СК” стадионида кечган баҳсда нурсиз дуранг қайд этилди. Мазкур учрашувда мураббийлар ўринбосарлар таркибида ўзини ижобий томондан кўрсатишга эришган Артур Маматказин, Шохруҳ Эргашев, Жаҳонгир Мақсудов ҳамда Аброр Комиловга ҳам имконият бериб, синовдан ўтказди.
Эртадан яна машғулотлар давом этади ва “Обод”га қарши баҳсга сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилади.