

Ўйин ҳақида
- Ўйин ҳақида нимани айтиш мумкин? Кўрдингиз, четлатиш ва дарвозамиз томон белгиланган пенальтиларга дуч келдик. Шунга қарамай йигитлар характер кўрсатишди, албатта раҳмат айтаман. Жуда эмоционал учрашувга гувоҳ бўлдик.
- Жамоа сўнгги турларда кўнгилдагидек натижа қайд эта олмаяпти? Бунга сабаб нимада деб ўйлайсиз?
- Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммоларига дуч келаяпмиз. Ўша "Пахтакор" билан ўйинда ҳам ўз вазиятларимиздан унумли фойдаланмаганимизда ҳисоб бундай кўринишда бўлмасди. Машғулотларда бу борада ишлаяпмиз.
- Жамоа бош мураббийи четлатилган вазиятга қандай изоҳ берасиз?
- Бунга дарвозамиз томон пенальти белгиланган вазият сабаб бўлди. Ўйин ҳароратида киши эмоцияда бўлади. Эртанги байрам кайфиятини мағлубият билан бузиб қўйиш ҳеч кимга ёқмайди.
- Футболчилар ўйин вақтида майдонни ташлаб чиқиб кетмоқчи бўлишди. Уларни учрашувга қайтариш анчайин вақтни олди. Шу вазиятни тушунтириб берсангиз?
- Энди сиз уларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Сўнгги дақиқада дарвозангиз томон пенальти белгиланаяпти, ютқазсангиз шунча меҳнатингиз йўққа чиқади. Йигитлар эмоцияда шундай қилишди, бироқ биз уларга тушунтирдик ва барчаси жойига тушди.



