"Андижон": Муқим Тошматов ва Равшан Асланов йиғинга қўшилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Narzulla Saydullayev
7 янв 2016, 10:55
“Андижон” жамоасининг ўз қароргоҳида бошлаган иккинчи ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда. 6 январда “бургутлар” машғулотларнинг иккинчи кунини ўтказишди.

Эрталаб футболчилар дастлабки тиббий кўрикдан ўтишди. Куннинг иккинчи ярмида машғулот “Соғлом авлод” стадионида ўтказди. Машғулотларнинг иккинчи кунида “Андижон” жамоаси сафига яна янги ўйинчилар келиб қўшилишди. Асли Андижон футболчи тарбияланувчиси бўлган Муқим Тошматов собиқ клубига қайтиб, машғулотларда иштирок этишни бошлади. Бу футболчи ўтган йилги мавсумни “Сўғдиёна” жамоасида ўтказиб, 19 та ўйинда майдонга тушган. Шунингдек, “Бухоро” жамоасидан Равшан Асланов ва “Металлург”дан Мирсаидов таркибга қўшилишди. Жамоанинг Андижонда олиб бораётган иккинчи йиғини 17 январга қадар давом этади. Шундан сўнг андижонликлар навбатдаги йиғинни ўтказиш учун Тошкентга йўл олишади. Пойтахтдаги йиғин икки ҳафта давом этади.

“Андижон” клуби матбуот хизмати.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia