

"Андижон" матбуот хизмати мазкур хабарни рад этди.
"Клубда ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ. Сакаев бошчилигида жамоа футболчилари "Пахтакор" билан ўйинга тайёргарлик кўрмоқда", - дейди "Андижон" клуби матбуот хизмати вакили.
Олдинроқ Сакаев спорт директори лавозими ўтказилгани, унинг ўрнини Жамшид Саидов эгаллагани ҳақида хабар чоп этилганди.




