"Андижон" кейинги ҳафта "Навбаҳор-фарм" билан ўртоқлик беллашувида қатнашади

Sherzod Nurmatov
20 дек 2022
Ўз қароргоҳида дастлабки тайёргарлик босқичини олиб бораётган Александр Хомяков шогирдлари машғулотларни давом эттирмоқда.

Режа бўйича 15-28 декабрь оралиғидаги йиғин мобайнида битта назорат учрашуви ўтказилиши кўзда тутилган. 

Маълум бўлишича, "Андижон" 26 декабрь куни ўз қароргоҳида мавсумлар оралиғидаги илк ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор-фарм" жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу беллашув соат 14:00 га белгиланган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати