"Андижон": "Бухоро" билан ўйинни Серазетдинов бошқариб боради

Narzulla Saydullayev
22 авг 2016
26 август, жума куни жамоамизнинг “Бухоро”га қарши кечадиган учрашувини тошкентлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган “Андижон” – “Бухоро” баҳсини Виктор Серазетдинов бошқаради. Унга қанотларда Тимур Галеев билан Акбар Пўлатов ассисентлик вазифасини ўтаб беради. Захирадаги ҳакам эса фарғоналик Равшан Кападзе.

Учрашув назоратчи ҳаками сифатида эса қашқадарёлик Шамил Жумаев ташриф буюради.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcandijon.uz