UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  2 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  0 00:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  30 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8

"Андижон" бош мураббийи: "Йиғин чоғида натижа муҳим аҳамиятга эга эмас" Янгиликлар

"Андижон" бош мураббийи: "Йиғин чоғида натижа муҳим аҳамиятга эга эмас"

Кеча “Андижон” клуби “Злин” (Чехия) ва “Шахтёр”га (Қозоғистон) қарши назорат учрашувларида қатнашди.

Жамоа дастлаб 0:2 ҳисобида ютқазган бўлса, иккинчисида 2:0 натижаси билан ғалаба қозонди. Жамоа бош мураббийи Александр Хомяков мазкур ўйинлар хусусида клуб матбуот хизматига таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Ушбу йиғин чоғида натижа муҳим аҳамиятга эга эмас. Ўйинга мазмун олиб кириш, машғулотлардаги ишланмаларни амалга ошириш муҳим саналади. Афсуски, биринчи ўйинда ишланмаларимизнинг ҳеч қайсиси ўхшамади, пассив ҳаракатландик. Ҳужумлар ташкил қилишда оқсадик. 90 дақиқа давомида бор-йўғи бир маротаба бурчак тўпи ишладик. Умумий олганда, ҳеч нарса ўхшамади. Рақиб биздан кучли кўринди ва шунга яраша ғалаба қозонди. 

Иккинчи ўйинда эса биринчи учрашувдан фарқли ўлароқ хоҳиш ва ирода борлигини кўрдим. Бир қанча ишланмаларни амалда қўлладик. Кўплаб вазиятлар ярата олдик. Яна айтаман, ҳозир натижа муҳим эмас. Қандай йўналишда ишлаётган бўлсак, уни яхшилашга ва ўз ўйинларимизни йўлга қўйишга ҳаракат қиляпмиз”, – деди Хомяков.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика