

Жамоалар Кубок баҳсларида ўзаро 4 маротаба беллашишган. Қизиғи шуки, барча жабҳаларда тенглик кузатилганини кўриш мумкин. Томонлар 2 тадан ғалабани бўлишиб олишган, дарвозаларга 5 тадан тўп киритишган. Икки жамоанинг энг йирик ғалабаси 2 та тўп фарқи билан қайд этилган (0:2, 3:1). Худди "Навбаҳор" – "Пахтакор" сингари бу жамоаларнинг Кубокдаги охирги қарама-қаршилиги 2012 йилда рўй берган эди.
Сўнгги 2 ўйин натижаси:
24.05.2012.
Андижон. "Бобур Арена"
"Андижон" - АГМК 3:1
Голлар: Рустам Аъзамов 46', Лочин Солиев 67', 71' - Санжар Шоаҳмедов 19'
04.07.2012.
Олмалиқ. "Металлург" стадиони.
АГМК - "Андижон" 2:1
Голлар: Александр Востриков 33', Зафар Тўраев 84' - Баҳром Абдураҳимов 65'



