

Бу ҳақда туринликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.
24 ёшли футболчи мавсумнинг қолган қисмини Бельгия клубида ўтказади.
Пьяца жорий мавсум "Юве" сафида деярли майдонга тушмади. У мавсум бошини жиддий жароҳати боис ўтказиб юборган эди.
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик футболчи "Ювентус"га 2016 йилда Загребнинг "Динамо" клубидан ўтган.




