

Жумладан, футболчи мавсумнинг биринчи ярми жамоанинг янги юлдузлари Лионель Месси ва Серхио Рамос учун унчалик муваффақиятли бўлмаганига изоҳ берди.
"Улар 15 йилни фақат ўз клубларида ўтказди, янги жамоага кўчиб ўтиш ва мослашиш осон эмас. Бундай ҳолларда жамоага мослашиш учун вақт керак бўлади. Ҳатто "Ливерпуль" бошқарувидаги Клопп ҳам дастлабки йилларда ҳеч нарса ютолмаган. Лео дунёда биринчи рақамли эканлигига шубҳа йўқ. Энг зўр футболчилар ҳар доим бир-бирини тушунишади, шунинг учун келгусидаги муваффақиятимизга ишонаман", - деди Эррера.



