Анчелотти "Реал"га қайтганидан кейинги илк интервьюсини берди
02 июн 2021 22:19
Янгиликлар
Анчелотти "Реал"га қайтганидан кейинги илк интервьюсини берди
"Бу ерда эканлигимдан хурсандман. "Реал" - менинг уйим. Бу ерда ўтмишда қўлга киритган муваффақиятларни такрорлаш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан.
"Реал"даги фаолиятимдан ёрқин хотиралар қолганди. Ўша даврдаги каби ишлай олишимга кўзим етмоқда.
"Реал"ни бошқариш доимо барчада катта иштиёқ бўлишини талаб қилади. Бу эса менда бор.
Максимал куч билан бу ерга қайтдим. "Реал"ни бошқариш - ажойиб, дунёнинг энг яхши клуби. Бошқа клубларга қараганда бу ерда масъулият юқори даражада. Буни қабул қилиш керак.
Жанговарлик ва ҳужумкорлик - "Реал"нинг одатий ўйин услуби. Сўнгги йилларда футбол ўзгарди ва агрессивлик ҳамда тўғри ўйнаш муҳим планга чиқиб қолди.
Бироқ "Реал"да барчаси ўша-ўша: азалий ўйин услуби жанговарлик ва ҳужумкорлик, ўз навбатида мухлисларнинг ҳам талабидир", - деди Анчелотти.
Фикрлар